Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Имтиёз қўлланадиган хизматлар рўйхати кенгайтирилди

30.07.2015

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қўшма қарори билан (Адлия вазирлиги томонидан 22.07.2015 йилда 1594-6-сон билан рўйхатга олинган) Айрим хизматларни кўрсатаётган юридик шахслар учун фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

 

_________

 

!Энг муҳими ҳақида қисқача: Ҳужжат Президентнинг 10.05.2012 йилдаги “2012-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги ПҚ-1754-сон Қарорига мувофиқ келтирилмоқда. Унга кўра микрофирмалар ва кичик корхоналар учун фойда солиғи ҳамда ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2017 йилнинг 1 январигача узайтирилган.

____________

 

 

 

Кўрсатилган имтиёзлар қўлланадиган хизматлар Рўйхатига тузатишлар киритилди. У кенгайтирилди ҳамда энди қуйидагиларни ўз ичига олади:

 

- қишлоқ жойларда сартарошхона ва гўзаллик салонлари хизматлари;

 

- қишлоқ жойларда кийим-бош тикиш ва таъмирлаш хизматлари;

 

- қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қурилиши асосида барпо этилаётган массивларда ташкил қилинаётган кийимларни оқартириш учун қабул қилиш корхоналари хизматлари;

 

- қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қурилиши асосида барпо этилаётган массивларда ташкил қилинаётган кимёвий тозалаш корхоналарининг хизматлари;

 

-электрон таълим хизматлари;

 

-қишлоқ жойларда якка тартибдаги уй-жойларни барпо этиш бўйича курилиш хизматлари

 

-қишлоқ жойларда йўл бўйи инфратузилмаси мажмуалари хизматлари;

 

-қишлоқ жойларда компьютерда дастурлаш (шу жумладан консультацион) хизматлари.

 

Ўзгартиришлар билан мазкур Низом қўлланмайдиган субъектлар рўйхати белгиланди:

 

 

-Вазирлар Маҳкамасининг 3.09.1999 йилдаги “Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 414-сон қарорига мувофиқ имтиёзлар қўллайдиган бюджет ташкилотлари;

 

-Президентнинг 29.01.2009 йилдаги “Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1051-сон Қарорига мувофиқ имтиёзлар қўллайдиган янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари ва "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари билан якка тартибда уй-жой қуриш доирасида улар томонидан амалга ошириладиган ишлар ҳажмлари бўйича пудрат ташкилотлари;

 

- Президентнинг 7.01.2015 йилдаги “2015 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши дастури ва 2016 йилги қурилишнинг асосий параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-2280-сон Қарорига мувофиқ имтиёзлар қўллайдиган ёрдамчи пудратчи ташкилотлар "тайёр ҳолда топшириш" шарти билан қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши доирасида "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси билан шартномалар тузган пудрат ташкилотлари билан шартнома асосида ўзлари бажарадиган ишлар ҳажми бўйича.

 

Ҳужжат билан кўзда тутиладики, башарти микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан  кўрсатилган хизматлардан олинган соф тушум товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан олинган соф тушумнинг умумий ҳажмига нисбатан 80 фоиз ва ундан кўпни ташкил қилса, микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг барча даромадларига 2012 йилнинг II-чорагидан бошлаб эътиборан имтиёзлар қўлланади.

 

 

Агар бир неча фаолият турлари амалга оширилса, у ҳолда имтиёзланган хизматларни кўрсатишдан олинган соф тушум улуши улардан олинган соф тушумни қўшиш ҳамда олинган суммани барча фаолият турлари бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан олинган соф тушумга бўлиш йўли билан аниқланади.

 

Масалан, юридик шахс қуйидаги хизматларни кўрсатади:

 

бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизматлар;

 

риэлторлик хизматлари;

 

воситачилик хизматлари;

 

Бу хизматларни кўрсатишдан олинган соф тушум:

 

бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизматлар бўйича – 20 млн. сўмни;

 

риэлторлик хизматлари бўйича – 2 млн. сўмни;

 

воситачилик хизматлари бўйича – 3 млн. сўмни ташкил қилди.

 

Бундан ташқари, қуйидаги бошқа даромадлар мавжуд:

 

асосий воситалар ва бошқа мол-мулкни чиқиб кетишидан олинган даромадлар – 1,5 млн. сўм;

 

мол-мулкни оператив ижарага беришдан олинган даромадлар – 2,5 млн. сўм.

 

 

Шундай қилиб, ушбу Низомнинг 2-бандида кўзда тутилган хизматларни кўрсатишдан олинган соф тушум улуши мазкур юридик шахсда 88 фоизни (((20 + 2) / (20 + 2 + 3)) х 100) ташкил қилади. Имтиёзланадиган хизматларни кўрсатишдан олинган соф тушум улуши 80 фоиздан ортиқни ташкил қилишини ҳисобга олган ҳолда 29 млн. сўм миқдордаги барча даромадларга солиқ солинмайди.

 

Агар хизматлар кўрсатишдан олинган соф тушум улуши 80 физдан камни ташкил қилса, у ҳолда юқорида тилга олинган имтиёзлар фақат шу хизматларни кўрсатишдан олинган даромадлар (тушум)га қўлланади.

 

Юридик шахс томонидан имтиёзлар қўлланадиган хизматлар кўрсатиш билан бир қаторда бошқа фаолият турларини ҳам амалга оширилган тақдирда солиқ солиш мақсадида алоҳида-алоҳида ҳисоб юритилиши лозим.

 

Кўрсатилган имтиёзлар:

 

тўлов манбаида солиқ солиниши лозим бўлган дивидендлар ва фоизлар тариқасидаги даромадларга (микрокредитлар бўйича фоизлардан ташқари);

 

бошқа даромадларга, башарти имтиёзланадиган хизматларни кўрсатиш бўйича фаолият асосий фаолият тури ҳисобланмаса қўлланмайди.

 

Ўзгартиришлар билан лизингга берувчи имтиёзларни қўллаш учун фойдаланиши керак бўлган лизинг шартномасига қўйиладиган талабларга тузатишлар киритилди. Ўзгартиришларга биноан белгиландики, лизинг шартномаси даври учун лизинг тўловларининг жорий дисконтланган қиймати лизинг объектининг лизингга топшириш пайтидаги жорий қийматининг 90 фоизидан ортиқ бўлади. Жорий дисконтланган  қиймат бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади. Аввал лизинг шартномаси даври учун лизинг тўловларининг умумий суммаси лизинг объектининг 90 фоизидан ортиқ бўлиши кераклиги кўзда тутилганди.

 

Ҳужжат бир қатор бошқа ўзгартиришларни ҳам сақлайди.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида янги» шарҳини эксперт-юристимиз

Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.

 

 

 

 

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 779