Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Жамоат жойларида чекиш ва спиртли ичимлик ичиш учун жарималар оширилди

04.01.2016

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 29.12.2015 йилдаги ЎРҚ-396-сон Қонун билан жамоат жойларида тамаки ва алкоголли маҳсулотлар истеъмол қилганлик учун жавобгарлик оширилди.

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга (бундан буён матнда МЖтК деб юритилади) жамоат жойларида тамаки ва алкоголли маҳсулотлар истеъмол қилганлик учун янги маъмурий жарималар жорий қилиш ҳамда мавжудларини оширишни кўзда тутадиган бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Инчунун, хусусан,  МЖтКнинг 561-моддасига мувофиқ жамоат жойларида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш 1/3 ЭКИҲ миқдорида (ЭКИҲ миқдорлари материал чоп этилган санасига долзарб) жарима солинишига сабаб бўлади, бугунги кунда  бу 43 413 сўмни ташкил қилади.

 

Эслатиб ўтамиз, жамоат жойларида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишга чекловлар “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида” Қонун (26.08.2011 йилдаги) билан мустаҳкамланганди. Бироқ, олдин мазкур ҳуқуқбузарлик учун санкциялар кўзда тутилмаган эди.

 

Транспортда белгиланмаган жойларда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш учун жарима миқдори 1/3 ЭКИҲгача оширилди (аввал – 1/20 ЭКИҲ). Бундай жойлар деганда поездларнинг вагонлари (шу жумладан тамбурлар), дарё кемалари, йўловчи автобуслари салонлари, такси, шу жумладан йўналишли такси, шаҳар электр транспорти тушунилади.

 

Ҳаво кемаларида чекиш учун жарима суммаси олдингидек 2 ЭКИҲ ёки 260 480 сўмни ташкил қилади.

 

Жамоат жойларида алкоголли маҳсулотлар истеъмол қилганлик учун энди анча жиддий жазо кўзда тутилади. Демак, МЖтКнинг 187-моддасига мувофиқ ушбу ҳуқуқбузарлик учун жарима суммаси эндиликда ½ ЭКИҲ ёки 65 120 сўмни ташкил қилади (аввал 1/10 дан 1/3 ЭКИҲгача).

 

Мазкур ҳуқуқбузарлик такроран содир этилганда жарима суммаси 1 дан 2 ЭКИҲгачани (аввал 1/3 дан 1 ЭКИҲгача) ёки 15 суткагача маъмурий қамоқни ташкил қилади. Маъмурий ундирув қўллангандан кейин бир йил мобайнида содир этилса, у такрорий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.

 

Кўрсатилган чораларга риоя қилиниши устидан назорат қилиш МЖтКнинг 248-моддасига мувофиқ ички ишлар органларига юклатилади.

 

“Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги” АҚТга эга бўлган ҳолда юқорида келтирилган қонун ҳужжатларининг матнлари билан танишиш мумкин.

 

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1560