Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

«Жиззах» ЭИЗ Сирдарё филиалида 7 та янги лойиҳа амалга оширилади

11.08.2017

 

Президентнинг 10.08.2017 йилдаги Ф-5146-сон фармойиши билан 2017-2019 йилларда «Жиззах» ЭИЗ Сирдарё филиали ҳудудида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари рўйхати белгиланди. Ҳужжат давлат раҳбари сайтида жойлаштирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, «Жиззах» ЭИЗ Сирдарё вилояти Сирдарё туманидаги филиали билан Президентнинг 18.03.2017 йилдаги ПФ-4516-сон фармони билан ташкил этилган.

 

Белгиланган даврда хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда жами 7 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилаётир. Смесителлар учун рухли бандлар, эшик қулф ва ошиқ-мошиқлари, латун ва мисли фитинглар, рухли смесителлар, тайёр чарм товарлар, чарм-атторлик буюмлари ва чарм пойабзал ишлаб чиқариш ташкил этилади.

 

Ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг экспорт улуши 30%дан 50%гачани ташкил этади. Лойиҳаларни амалга ошириш 630  янги иш ўринларини яратиш имконини беради. Лойиҳаларнинг умумий қиймати 40 млн АҚШ долларини ташкил этади.  

 

Бундан ташқари, «Жиззах» ЭИЗ Сирдарё филиалида қурилаётган “Осиё боғи”нинг номи  “Ўзбекистон-Хитой дўстлик боғига” ўзгартирилди. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган, боғни барпо этиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, машиналар, материаллар, бутловчи буюмлар божхона тўловларидан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно).

 

Шунингдек, ҳужжат билан Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш, шунингдек «Жиззах» ЭИЗ Сирдарё филиали фалиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси қабул қилинди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 Олег Заманов,

 экспертимиз.

 

Курс валют

2017-08-15
  • USD:4154.36 (+27.91) сум
  • EUR:4895.49 (+16.43) сум
  • RUB:69.02 (+0.62) сум