Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

«Камолот» ЁИҲ ўқиш учун тўловларни янги қоидалар бўйича амалга оширади

23.11.2016

Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2838, 2016 йил 15 ноябрь) билан янги Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва олий таълим муассасаларига тўлов-контракт шакли асосида ўқишга қабул қилинган талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш қоидалари тасдиқланди.

Илгари амалда бўлган Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва тўлов-контракт шакли бўйича олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган фуқаролар орасидаги талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш қоидалари (рўйхат рақами 1622, 2006 йил 14 сентябрь) ўз кучини йўқотган деб топилди.

 

Эслатиб ўтамиз, илгаригидек, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати (кейинги ўринларда – “Камолот” ЁИҲ) ҳар йили ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган бакалавриат талабаларига тўлов-контракт шакли асосида ўқиш учун шартнома суммасининг 35 фоизини тўлаш орқали моддий ёрдам кўрсатади.

 

Янги Қоидаларда белгиланишича, олий таълим муассасаси (кейинги ўринларда – ОТМ) ҳар йили 1 февралдан кечикмай “Камолот” ЁИҲнинг ОТМдаги бошланғич ташкилоти Кенгашига (кейинги ўринларда – Кенгаш) ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган ва тўлов-контракт шакли асосида ўқишга қабул қилинган талабаларнинг рўйхатини, шунингдек уларнинг ўзлаштириши ва интизоми тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилади. Илгари кўрсатилган муддатгача Кенгаш ва ОТМ биргаликда шундай талабалар рўйхатини тузарди, уларнинг ўзлаштириши ва интизоми, “Камолот” ЁИҲ фаолиятидаги иштироки тўғрисида, зарур бўлганда уларнинг оилавий ва моддий аҳволи ҳақида маълумотлар тўпларди.

 

Эндиликда талабалар 20 февралдан кечикмай Кенгашга “Камолот” ЁИҲ томонидан моддий ёрдам кўрсатилиши тўғрисида ариза билан мурожаат қилади. Шундан сўнг 1 мартдан 5 мартгача Кенгаш талабаларнинг аризаларини кўриб чиқади ва Қоидаларда келтирилган кўрсаткичлар асосида моддий ёрдам кўрсатиш учун тавсия этиш бўйича қарор қабул қилади. Илгари моддий ёрдам кўрсатиш масаласи кўрсатилган муддатгача талабалар гуруҳининг йиғилишида муҳокама этилиб, баённома билан расмийлаштирилар эди. Сўнгра Кенгаш 1 мартдан кечикмай ушбу баённома асосида тегишли қарор қабул қиларди.

 

Янги Қоидаларга кўра, моддий ёрдамга тавсия этишда қуйидаги асосий кўрсаткичлар инобатга олинади:

 

талабанинг “Камолот” ЁИҲ фаолиятидаги фаол иштироки;

 

талабанинг ОТМ ички тартиб-қоидаларига риоя этиши (бунда уларга риоя этилмаганлиги ҳолати фақатгина ОТМ ректори томонидан эълон қилинган ҳайфсан билан аниқланади);

 

талабанинг ўртача рейтинги 71 ва ундан юқори фоиз бўлиши.

 

Илгари қуйидаги кўрсаткичлар ҳисобга олинарди:

 

ОТМ ички тартиб-қоидаларига риоя этиш;

 

бир семестр давомида узрли сабабларсиз қолдирилган машғулотлар 30 соатдан ошмаслиги;

 

ўртача рейтинг 71 фоиздан юқори бўлиши;

 

“Камолот” ЁИҲ фаолиятида фаол иштирок этиш.

 

Илгари шунингдек қўшимча равишда талабанинг оилавий ва моддий аҳволи ҳисобга олиниши назарда тутилганди. 

 

Эндиликда “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши Кенгашларнинг қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани ҳужжатлар қабул қилингандан кейин 15 иш кунидан (илгари – 15 мартдан) кечиктирмай кўриб чиқади.

 

Аниқлаштирилишича, талабалар сафидан чиқарилган ёки академик таътилга чиққан талаба Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2431, 2013 йил 26 февраль) кўра контракт суммасини қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлган ҳолларда моддий ёрдам суммаси “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгашига қайтарилади.

 

Юқорида кўрсатилган Низомга мувофиқ талаба контракт суммасини қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳолларда эса “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши тўланган моддий ёрдам суммасини талабадан ундиради.

 

Талаба моддий ёрдам олиш ҳуқуқидан воз кечса, ОТМ талаба учун тўланган маблағни “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгашига 10 кун ичида қайтаради.

 

Белгиланишича, талаба талабалар сафидан чиқарилганда, академик таътилга чиққанда, моддий ёрдам олиш ҳуқуқидан воз кечганда Кенгаш бу ҳақда “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгашига 10 кун ичида хабар беради.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2016 йил 21 ноябрда кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

 

 

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 967