Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Касб-ҳунар коллежларида имтиҳонлар тартиби ўзгаради

11.05.2016

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг қўшма қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 6 майда 2011-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

 

Аниқлаштирилишича, касб-ҳунар коллежларида давлат имтиҳонлари “Ўзбекистон тарихи” фани, касблар бўйича амалий имтиҳонлар, малакавий иш ҳимояси (ёки унинг ўрнига касбий фанлар мажмуаси) бўйича имтиҳонлардан иборат. Эндиликда касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари малакавий иш ҳимояси ўрнига касбий фанлар мажмуаси бўйича давлат имтиҳонини топширишни танлаш ҳуқуқига эга. Илгари назарда тутилишича, коллежларда давлат имтиҳонлари гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар, касблар бўйича амалий имтиҳонлардан иборат эди. Соғлиқни сақлаш соҳасига оид мутахассисликларда малакавий иш ҳимояси ўрнига касбий назарий ва касбий амалий фанлар мажмуаси бўйича давлат имтиҳони ўтказиларди.

 

Шунингдек аниқлаштирилишича, тест топшириқлари 72 та саволни ўз ичига олади. Топшириқларни бажариш учун, илгаригидек, 2 астрономик соат, яъни 120 дақиқа берилади. Жавоблар варақасини тўлдириш учун эса қўшимча 10 дақиқа берилади.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Қарор 2016 йил 2 сентябрдан кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.