Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Кимё саноатида янги орган тузилди

07.11.2016

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.10.2016 йилдаги ПҚ2640-сон Қарори билан “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти тузилди ва унинг ташкилий тузилмаси, унга кирган ташкилотлар рўйхати ҳамда ижро аппарати тузилмаси тасдиқланди.

Мақоми ва асосий вазифалари белгиланди

 

“Ўзагрокимёҳимоя” АЖ (кейинги ўринларда АЖ) бошқаруви раиси ва унинг ўринбосарлари акциядорларнинг умумий йиғилишларида сайланади, Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланади ҳамда тегишинча вазир ва вазир ўринбосарлари мақомига тенглаштирилади. Бошқарувдаги ходимларнинг чекланган сони 41 киши.

 

Ҳужжатда янги тузилган АЖнинг асосий вазифалари ва йўналишлари белгилаб берилган:

  • қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситалари билан таъминлаш, чигиртка, зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва ёввойи ўтларга қарши курашиш бўйича ягона техник ва технологик сиёсатни олиб бориш;
  • қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг буюртмаларини умумлаштириш йўли орқали минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситаларига бўлган талабнинг ҳар йилги прогнозларини шакллантириш, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш ва тақсимлашнинг ҳар йилги балансларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
  • белгиланган назорат ва сигнал майдонларда радиологик ва токсикологик кузатувларни олиб бориш, агрокимё картограммаларни тузган ҳолда, тупроқ ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларидаги оғир металлар тузлари ва пестицидлар, чўкинди қолдиқлари, тўпланган радионуклидларни таҳлил қилиш;
  • тупроқни озиқлаш моддалари таъминотини ҳисобга олган ҳолда, қишлоқ хўжалигига минерал ўғитларни дифференциал ва агрокимё картограммаларга қатъиян мувофиқ кўринишда етказиб беришни таъминлаш.

 

Устав жамғармасини шакллантириш тартиби тасдиқланди

 

АЖнинг устав капитали қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:

  • «Ўзкимёсаноат» АЖнинг мол-мулкининг бир қисми ва унинг «Қишлоқхўжаликкимё» ҲАЖ устав капиталларидаги улуши;
  • Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ўсимликларни ҳимоя қилиш марказлари, Ўзбекистон ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-текшириш институти, Республика агрокимё станциялари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар агрокимё станциялари, Республика ўқув-ишлаб чиқариш биолабораторияси мол-мулкининг баланс қиймати ҳисобига.

 

Кимёвий маҳсулотларни сотиш тартиби тасдиқланди

 

2017 йилдан бошлаб, ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари ва дефолиантларни улгуржи сотиш бўйича битимлар (шартномалар) тузиш ҳар йили ўтказиладиган Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржада амалга оширилади.

 

Ярмарка савдолари қатнашчилари бўлиб, бир томондан, "Ўзкимёсаноат" АЖ таркибига кирувчи ишлаб чиқарувчи ташкилотлар, шунингдек, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари ва дефолиантларни ишлаб чиқарувчи бошқа ташкилотлар, иккинчи томондан - ҳудудий улгуржи харидорлар "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ ва маҳсулотларни улгуржи харид қилувчи бошқа истеъмолчилар ҳисобланади.

 

Имтиёзлар берилди

 

1.01.2022 йилгача "Электрокимёсаноат" АЖ, "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ ва унинг ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотлар томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхатларга кўра олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган таъсир кучига эга моддалар, ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий ва биологик воситалари, асбоб-ускуналар ва технологиялар божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилади.

 

АЖ қуйидаги манзилда жойлашади: Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 38-уй.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан  яқин орада «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

   

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах