Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Кимё тармоғи корхоналарига ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш топширилди

24.04.2017

 

Президентнинг 12.04.2017 йилдаги ПҚ–2884-сон Қарори билан «Ўзкимёсаноат» АЖ фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари белгиланди ҳамда унинг янгиланган ташкилий тузилмаси ва ижро этувчи аппарати тузилмаси тасдиқланди.

 

Ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархини оғишмай тубдан камайтириб бориш, мавжуд резервларни аниқлаш, энергия жиҳатидан самарали, материаллар ва ресурсларни тежайдиган илғор технологияларни жадал татбиқ этиш, ишлаб чиқариш сарф-харажатларини қисқартириш кимё саноати корхоналарининг энг муҳим вазифаси бўлиб ҳисобланиши керак.

 

Шу муносабат билан «Ўзкимёсаноат» АЖга жорий йилда корхоналар кесимида ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ҳамда маҳсулот таннархини пасайтиришнинг прогноз параметрларини ишлаб чиқиш ва унга эришиш топширилди.

 

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасига қуйидагилар тасдиқлаш учун киритилиши керак:

  • Фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича мавжуд қувватларни кенгайтириш, ички ва ташқи бозорларда талаб бўлган кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мослашувчан ишлаб чиқаришларни ташкил этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар назарда тутилган 2017 — 2021 йилларда кимё саноатини ривожлантириш дастури (2 ой муддатда).
  • 2018-2019 йилларда ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотларининг рақобатдошлигини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар дастури (1.12.2017 йилгача).

 

Қарорга мувофиқ “Ўзкимёсаноат” АЖ акциядорларининг умумий йиғилишида сайланган бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари Ҳукумат томонидан лавозимга тасдиқланади ҳамда мақомига кўра тегишли равишда вазирга ва вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.

 

Шунингдек, жамиятнинг Кузатув кенгаши ташкил этилган бўлиб, унинг таркибига Бош вазир ўринбосари Ибрагимов Ғ.И. ҳамда қатор вазирлик, давлат қўмиталари ва идораларнинг расмий вакиллари кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.



Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.