Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Коммунал хизматлар бўйича қарздорларни аниқлаш юзасидан чоралар кўрилмоқда

21.07.2015

2015 йил 9 июль куни Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳридаги турар ва нотурар жой объектлари ҳамда кўрсатилган коммунал хизматлар учун тўловларнинг мониторингини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

Мазкур қарор Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 194-сон қарори ижросига йўналтирилган ҳамда пойтахтдаги мавжуд турар ва нотурар жой объектларни тафтишдан ўтказиш, уларда яшаётган шахслар сонини аниқлаш, рўйхатга олинмаган фуқаролар (айниқса вояга етмаган болаларни) рўйхатдан ўтказиш, шунингдек аҳоли ички ва ташқи миграциясининг ҳисоби юритилишини кучайтириш, кўрсатилган коммунал хизматлари учун тўловларни ундириш, айниқса газ, электр ва иссиқлик энергияси бўйича қарздорликни кескин камайтириш мақсадида қабул қилинган.

 

Мониторингни 20 августгача тугаллаш кўзда тутилмоқда.

 

Ҳужжат билан тегишли мансабдор шахсларга:

 

 

бўш турган ва эгаси аниқланмаган хонадонлар устидан назорат ўрнатиш;

 

 

ноқонуний равишда ижарага берилган хонадонлар бўйича мулкдорларга нисбатан тегишли чоралар кўриш;

 

 

ўрнатилган тартибда вақтинча рўйхатдан ўтмаган ва бюродан тегишли гувоҳнома расмийлаштирмаган шахсларга нисбатан чоралар кўриш ҳамда мазкур шахсларни вақтинчалик ишларни ташкил этиш бюроларига йўналтириш;

 

 

бўш, қаровсиз турган бино, иншоот, автотранспортларни ювиш ва таъмирлаш, умумий овқатланиш шохобчалари, эътибордан четда бўлган ишлаб чиқариш объектлари, саноат ҳудудларида ноқонуний яшаб юрган шахсларни аниқлаш юзасидан чора-тадбирлар кўриш юклатилди.

 

Собир НУРБЕРДИЕВ,

бизнинг эксперт.

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1031