Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Концерт-томоша фаолиятига лицензия олиш тартибига ўзгартириш киритилди

18.12.2015

Вазирлар Маҳкамасининг 9.12.2015 йилдаги 354-сон Қарори билан концерт-томоша фаолиятини амалга оширишни тартибга солувчи қатор ҳужжатлар тасдиқланди.

 

 

Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида низомда Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши ҳузуридаги ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳининг хулосалари асосида «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси томонидан амалга оширилиши назарда тутилган.

 

Лицензия фақат ижрочиларга — жисмоний шахсларга ва ижодий жамоаларга — юридик шахсларга 5 йил муддатга берилади. Талабгорнинг аризасига кўра муддат қисқартирилиши мумкин, бироқ лицензия камида 1 йилга берилади. Лицензиянинг амал қилиш муддати лицензия берилган кундан бошлаб ҳисобланади.

 

Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органнинг ҳудудий бўлимларига бевосита, олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома олинган ҳолда почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади.

 

Лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун ЭКИҲнинг 2 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

 

* * *

 

 

Концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низом тижорат ва реклама мақсадларида, нотижорат мақсадларида ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга татбиқ этилади.

 

Рухсатнома аризада кўрсатилган аниқ концерт-томоша тадбирини бир марта ўтказиш ҳуқуқига берилади ва у фақат унда кўрсатилган муддат мобайнида амал қилади.

 

Рухсатнома олиш учун ҳужжатлар тижорат ва реклама мақсадларида ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирини ўтказишдан камида 30 кун олдин ҳамда нотижорат мақсадларида ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирини ўтказишдан камида 10 кун олдин тақдим этилади.

 

Тижорат ва реклама мақсадларида ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирларини ўтказишга рухсатнома берилганлиги учун:

 

Тошкент шаҳрида — ЭКИҲнинг 5 баравари;

 

Нукус шаҳрида ва вилоят марказларида — ЭКИҲнинг 3 баравари;

 

бошқа аҳоли пунктларида — ЭКИҲнинг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

 

Нотижорат мақсадларида ташкил этиладиган тадбирларга рухсатнома берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

 

 

Рухсатнома бир неча кун мобайнида; айни бир дастур (сценарий) бўйича ҳар хил вақтда; айнан бир ариза берувчи томонидан турли жойларда бир кунда ўтказиладиган ҳар бир концерт-томоша тадбири учун алоҳида берилади ва йиғимлар ундирилади.

 

Рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза ва барча зарур ҳужжатлар ваколатли орган (унинг ҳудудий бўлинмалари)дан қабул қилинган санадан бошлаб:

 

ваколатли орган ҳузуридаги эксперт комиссияси томонидан — 12 кун;

 

ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмалари ҳузуридаги эксперт гуруҳи томонидан — 7 кун мобайнида кўриб чиқилади.

 

Қарор билан шунингдек Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун давлат божи ставкалари белгиланди. Лицензия учун давлат божи жисмоний шахсларга берилган рейтинг гуруҳига, юридик шахсларга - ҳар бир ижрочи учун унинг рейтинг гуруҳига мувофиқ равишда табақалаштирилган миқдорларда белгиланади.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Елена ЕРМОХИНА

тайёрлади.