Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Корхона мақоми ўзгарганда ЯИТ қайта ҳисобланиши лозим

05.04.2016

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 9.03.2016 йилдаги 13 ва 2016-11-сон қарори билан “Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом”га (АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

 

 

4-банднинг тўққизинчи хатбошисига киритилган ўзгартиришлар билан кўриб чиқилаётган ҳужжатнинг 1-бандида белгиланган солиқ тўловчиларнинг турли тоифаларига қўлланадиган ЭКИҲ миқдорига нисбатан Низом нормалари мувофиқ келтирилди.

 

Кўрсатилган хатбошининг янги таҳрири қуйидагича:

 

«N – мазкур Низомнинг 1-бандида белгиланган, бир ходим учун бир ойда ЯИТ нормативи. Агар минимал иш ҳақининг миқдори ойнинг 1-кунидан ўзгармаса, у ҳолда ой учун минимал иш ҳақининг ўртача ойлик миқдори қўлланилади. Эслатиб ўтамиз, 1-бандда ҳар бир ходим учун ойига қуйидаги минимал параметрлар ўрнатилган:

 

- фермер хўжаликлари учун – ЭКИҲга нисбатан 50%;

 

- микрофирмалар ва кичик корхоналар (фермер хўжаликлари бундан мустасно) – ЭКИҲга нисбатан 65%;

 

- қолган ЯИТ тўловчилари учун – 1 ЭКИҲ.

 

Низомнинг II боби қуйидаги мазмундаги 71 ва 72-бандлар билан тўлдирилди:

 

«71. Микрофирма ва кичик корхоналари учун белгиланган ЯИТ ставкасини ҳисобот йилида қўллаган, бироқ ҳисобот йили якунлари бўйича белгиланган ходимлар сони мезонига мос келмайдиган ЯИТ тўловчилари (фермер хўжаликлари бундан мустасно) микрофирма ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган юридик шахслар учун белгиланган ставка (бундан буён матнда умумбелгиланган ставка деб юритилади) бўйича ҳисоблаб чиқарилган ЯИТ суммасини қўшимча ҳисоблайди. Бунда ЯИТнинг белгиланган энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммасининг қайта ҳисоб-китоби амалга оширилмайди.

 

Умумбелгиланган ставка бўйича ЯИТнинг қўшимча суммаси ҳисобот йили якуни бўйича тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сон "Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобида акс эттирилади.

 

72. Агар ҳисобот йилида ЯИТнинг умумбелгиланган ставкасини қўллаган ЯИТ тўловчилари ҳисобот йили якунлари бўйича уларни микрофирма ва кичик корхоналар тоифасига киритиш учун белгиланган ходимлар сони мезонига мос келса, солиқ тўловчиларнинг мазкур тоифаси микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ЯИТнинг ставкаси ҳисобот йилидан кейинги йилдан бошлаб қўлланилади ва тегишинча ҳисобот йил учун ЯИТнинг белгиланган энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯИТнинг қўшимча ҳисобланган суммасининг қайта ҳисоб-китоби амалга оширилмайди».

 

Киритилган ўзгартиришлардан келиб чиқадики, агар йил якунлари бўйича кичик корхона йирик корхоналар жумласига кирса, у ҳолда   15% ставка бўйича тўланган ЯИТ билан 25% ставка бўйича ЯИТ миқдоригача бўлган фарқни қўшимча тўлаши керак бўлади. Бунда микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан Низомга мувофиқ амалга оширилган кўшимча тўловлар қайтарилмайди, қайта ҳисобланмайди ҳамда фарқни қоплаш ҳисобига қабул қилинмайди.

 

Йирик корхона кичик корхона жумласига ўтганда эса, тўловни ҳисоб-китоб қилиш, ва, тегишинча, қайтариш амалга оширилмайди, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган ставка эса кейинги ҳисобот йилидан бошлаб қўлланади.

 

 

Гўзал ИСЛАМОВА, экспертимиз. 

 

Мавзуга доир материал:

 

2016 йилда  ЯИТни эски ставка бўйича, суғурта бадалларини янги ставка бўйича тўлаймиз