Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Корпоратив бошқарув маркази нима билан шуғулланади

02.11.2015

Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.2015 йилдаги 305-сон қарори билан қуйидагилар тасдиқланди:


 

Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг Устави;

 

 

 

Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказига ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисида

низом;

 

 

Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг профессор-ўқитувчилар таркибини танлаб олиш тартиби тўғрисида низом.

 

 

Устав Марказнинг мақсадини, унинг вазифаларини, фаолиятини ташкил қилиш ва йўналтиришни белгилайди. Марказ ўз номидан шартномалар тузиши, мулкий ва номулкий ҳуқуқларни олиши, жавобгар бўлиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин. Марказ ўзининг молиявий-иқтисодий мажбуриятлари бўйича  ўзига тегишли барча мол-мулки билан  жавоб беради.

 

 

Марказнинг асосий мақсади –  хўжалик бошқаруви органлари, акциядорлик жамиятлари ва бошқа тадбиркорлик субъектлари учун бошқарув кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг самарали тизимини ташкил қилиш, шунингдек бизнесни бошқариш ва корпоратив бошқарув соҳасида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни ўтказиш.

 

 

Марказнинг асосий вазифалари:

 

 

ривожланган мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари профессор-ўқитувчи кадрларининг кенг иштирокида бошқарув кадрларининг малакасини ошириш, уларнинг менежмент, маркетинг ва маъмуриятчилик бизнесининг замонавий усулларини эгаллаши бўйича махсус қисқа муддатли дастурларни амалга ошириш;

 

 

хўжалик бошқаруви органлари, АЖлари ва хусусий корхоналар учун "Master of Business Administration" (МБУ) мутахассислиги бўйича иқтисодий ривожланган мамлакатларда фойдаланиладиган магистратура таълим дастурлари асосида бизнесни бошқариш ва корпоратив бошқарув соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш;

 

 

ўқув жараёнига бошқарув кадрларини тайёрлашнинг халқаро стандартлари ва услубларини жорий қилиш;

 

 

бизнесни бошқариш ва корпоратив бошқарув соҳасида хориж тажрибасини ўрганиш;

 

 

етакчи халқаро таълим муассасалари ва компаниялари билан мустаҳкам алоқа ўрнатиш ва ҳамкорликни ривожлантириш.

 

 

Марказда қабулни ва ўқитишни ташкил қилиш тўғрисидаги низом билан  “бизнесни бошқариш”  («Master of Business Administration – MBA») мутахассислиги бўйича ҳар йили тўлов-контракт асосида (40 нафар киши) қабул қилиш квотаси кўзда тутилган. Икки йиллик таълим магистратура таълим дастури бўйича олиб борилади. Ўқиш тугаганидан кейин давлат намунасидаги тегишли ҳужжатлар берилади.

 

 

Марказнинг магистратурасига хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа тадбиркорлик субъектларининг раҳбар ходимлари, Ўзбекистоннинг 40 ёшдан ошмаган, олий маълумотли ва ОТМни битиргандан сўнг уч йилдан кам бўлмаган стажга эга фуқаролари очиқ конкурс асосида тест синови йўли билан қабул қилинади.

 

 

Магистратура тингловчилари  учун  таълим олиш даврида уларнинг иш ўринлари  ва иш ҳақлари сақланади.

 

 

Профессор-ўқитувчилар таркибини танлаш тартиби тўғрисидаги низомда қайд қилинишича,  ишга қабул қилиш конкурс асосида 1 йил муддатга  шартнома тузиш ва кейинчалик уни ҳар йили узайтириш ҳуқуқи билан  амалга оширилади. Танлаш етакчи хорижий ва маҳаллий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари, халқаро молия-иқтисод ва бошқа ташкилотлар мутахассислари ичидан амалга оширилади.

 

 

Марказни молиялаштириш муассиснинг маблағлари, таълим олиш учун тўлов, республика ва халқаро ташкилотлар грантлари, шунингдек қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади. 

 

 

Марказ директори лавозимига Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тайинланади ва ундан озод қилинади.

 

 

Марказ пулли асосда консалтинг хизматлари кўрсатиши, семинарлар, тренинглар ва форумлар ўтказиши,  ташкилотларда корпоратив бошқарув  ва менежмент тизимларини диагностика қилиши ва бу бўйича тавсиялар бериши, ички корпоратив ҳужжатлар қўлланмаси ва намуналарини ишлаб чиқиши мумкин.

 

 

Минтақалардаги иштирокчилар  ва хорижий илмий-таълим ташкилотлари билан видео конференциялар  ва масофали тренинглар ўтказиш учун Марказ “Электрон таълим” миллий тармоғига уланади.

 

 

Марказда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ахборот-кутубхона фонди ва етакчи хорижий кутубхона ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқи бўлади.

 

 

 

“Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги” шарҳини

эксперт-юристимиз  Елена ЕРМОХИНА тайёрлади