Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Кўмир тендерсиз харид қилинади

26.10.2015

Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2015 йилдаги 296-сон қарори билан энг яхши таклифни танлаш асосида савдо тендерларини ўтказмай қўнғир кўмир етказиб беришга импорт контрактларини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.


 

230 минг тонна – кейинчалик аҳолига сотиш учун ҳамда 100 минг тонна – 2015–2016 йиллардаги куз–қиш мавсуми учун кўмир брикетларини тайёрлаш учун  харид қилиш режалаштирилаётир.

 

 

Кўмирни ташиш учун тўлов, Тожикистон ҳудуди орқали бўш вагонларни транзит билан қайтариш “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ  “Ўзтемирйўлэкспедиция” УКнинг ўз валюта маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

 

Тузилган импорт контрактлари доирасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ қуйидагилардан озод этилади:

 

 

импорт қилинаётган қўнғир кўмир учун (ТИФ ТН бўйича кодлари 2702 10 000 0 ва 2702 20 000 0)  божхона тўловларидан (божхона расмийлаштирувидан ташқари) 2016 йил 1 февралгача бўлган муддатга;

 

 

қўшилган қиймат солиғидан, шунингдек 330 минг тонна импорт қилинган кўмирни аҳолига реализация қилишдан олинган маблағ оборотидан мақсадли давлат жамғармаларига  мажбурий ажратмалардан.

 

 

Ҳужжат билан:

 

 

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖга “Ўзбеккўмир” АЖ, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва  Республика “Маҳалла” хайрия жамғармаси билан биргаликда аниқ олувчиларнинг манзилли рўйхатини ҳисобга олган ҳолда аҳолига ҳудудлар ва ҳар бир фуқаролар йиғини (маҳалла) кесимида  кўмирни етказиб бериш жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

 

 

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларига Республика “Маҳалла” хайрия жамғармаси ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан биргаликда кўмир маҳсулотларини сақлаш ва реализация қилиш жойларини ташкил қилиш топширилди.

 

 

Кўмирни сақлаш ва реализация қилиш жойларида мажбурий тарзда назорат-касса аппаратлари ва тўлов терминалларига эга вақтинчалик банкларнинг шохобчалари ташкил  қилинади.

 

 

 

Елена ЕРМОХИНА, 

эксперт-юристимиз.

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 758