Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Либераллаштириш: қандай жиноятлар учун судлашмайди ва жарима солишмайди

01.11.2016

Шу йили кузда мамлакатимиз раҳбарияти қатор дастурий қарорларни қабул қилди. Уларнинг бир қисми қонунчиликни янада либераллаштириш, бизнес вакилларининг жавобгарлигини юмшатиш масалаларига бағишланди. Бизнинг навбатдаги шарҳимиз ушбу жараёнларнинг аҳамияти ва либераллаштириш янги босқичининг аввалгиларидан фарқлари хусусида.

Даставвал маъмурий ва жиноий суд иш юритуви асосларини яратишда қонунда жазо тайинланишига таъсир этувчи омиллар: қилмишнинг оғирлик ва жамият учун ижтимоий хавфлилилик даражаси, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахсияти ва ҳ.к. мустаҳкамланган эди.

 

Шуни ва жавобгарликни юмшатувчи бошқа вазиятларни инобатга олган ҳолда судлар юмшоқроқ жазони қўллашлари мумкин, муайян шароитларда эса жазодан мутлақо озод этишади (масалан, жиноятнинг аҳамияти катта бўлмаса, айбдор пушаймон бўлса, тегишли мудофааси бўлса, ўта зарурат юзидан амалга оширилган бўлса ва ш.к.).

 

Шунга қарамасдан, ҳуқуқий нормалар шундай ифодаланганки, бу масалаларни суд ўз ихтиёрича ҳал этиши мумкин. Масалан, судлар айбдорга нисбатан енгилроқ жазо қўллаш ёки энг кам даражадан ҳам камроқ жазо тайинлаш масаласини мустақил равишда ҳал этиши мумкин. Судьялар у ёки бу сабабларга кўра ушбу дастаклардан фойдаланмаса, судланувчилар ва уларнинг ҳимоячилари судларнинг амалда мустақиллиги ва эркинлиги йўқлигидан нолишади.

 

Жумладан ушбу сабаблар туфайли ҳам либераллаштириш жараёнида қонунчилик вақти-вақти билан ўзгариб боради ва унга қўшимчалар киритилади. Масалан, 2015 йилда ЖКнинг 184-моддаси (солиқ ва мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) иккита норма билан тўлдирилди.

 

Биринчиси қасддан яширилган, камайтириб кўрсатилган фойда (даромад) бўйича солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлиқ тўланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони бекор қилади.

 

Иккинчиси биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органининг қарорини олган кундан кейин ўттиз кун ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопласа, жавобгарликни бутунлай истисно этади.

 

Айбдор шахснинг ҳолати мажбурий равишда яхшиланганда умумий тартибга нисбатан бошқа ёндашув шундай тарзда шаклланади. Бироқ гарчи муҳим аҳамият касб этса-да, жавобгарликни истисно қилувчи бундай нормаларнинг алоҳида моддаларга қўшилиши каби “аниқ” чоралар ҳар доим ҳам кутилган натижани беравермайди.

 

Масалан, ташкилотларнинг солиқ тўлашдан бўйин товлашда гумонланаётган мансабдор шахсларига одатда, бир талай моддалар бўйича айбловлар қўйилади. Лавозимини суиистеъмол қилиш, қарзларни қалбакилаштириш  кабилар шулар жумласидан. Бироқ ушбу моддаларга кўра жавобгарликдан озод этилмайди.

 

Янги босқич – кенгроқ қамров

 

Республикада жиноий ва маъмурий қонунчиликни либераллаштириш жараёни деярли мунтазам давом этадиган жараёндир. Яқинда унинг янги босқичи ҳақида қарор қабул қилинган бўлиб (2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон), 1.01.2017 йилдан бошлаб  у аввалги босқичлардан қатор ўзига хосликлар билан ажралиб турадиган бўлди.

 

Биринчидан, иммунитет бутун бошли соҳани қамраб олади. Энди гап молия-хўжалик фаолияти юритиш жараёнида барча маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни биринчи марта содир этган шахсларни жавобгарликдан озод этиш ҳақида бормоқда (молия-хўжалик фаолияти ҳақида батафсил бу ерда ўқишингиз мумкин).

 

Бундай ҳуқуқбузарликларнинг аниқ рўйхати ҳақида гапириш учун ЖК ҳамда МЖтКга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини кутиш кераклиги тушунарли, албатта. Бизнинг фикримизча, уларнинг қаторига иқтисодий жиноятлар (ЖКнинг 175-1851-моддалари) ва хўжалик фаолияти соҳасидаги жиноятлар (ЖКнинг 186-192-моддалари) ҳамда савдо, тадбиркорлик ва молия соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни ҳам киритиш мумкин (МЖтКнинг 164-1795-моддалари).

 

Шу тариқа, айбдорлар озод этиладиган моддалар сони ортиши билан бирга либераллаштириш қаторига маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳам киритилмоқда.

 

Бунда қуйидаги шартларга амал қилиш талаб этилади:

 

1) Ҳуқуқбузарлик ёки жиноят илк маротаба содир этилган бўлиши керак. Таъкидлаб ўтиш жоизки, муқаддам содир этилган жиноят учун маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг бир йил ўтгандан кейин у шахс илк маротаба маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ҳисобланади. Худди шунингдек, судланганлик ҳолати тугаган ёки олиб ташланган шахс томонидан содир этилган жиноят ҳам илк маротаба содир этилган саналади (Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 31 майдаги 8-сон қарорининг 131-банди);

 

2) Қонунчиликда белгиланган муддатларда йўл қўйилган ҳуқуқбузарликлар ихтиёрий равишда бартараф этилганлиги ва етказилган моддий зарар қопланганлиги. Бугунги кунга қадар юқорида кўрсатиб ўтилганидек, бундай муддат фақатгина ЖКнинг 184-моддасида белгиланган эди – солиқ инспекциясининг қарорини олган кундан бошлаб 30 кун мобайнида. Бошқа ҳуқуқбузарликлар бўйича уларни алоҳида-алоҳида қайд этиш даркор;

 

3) Агар одамнинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф солувчи жиноят содир этилган бўлса, бу қоидалар иш бермайди.

 

Ноқонуний тадбиркорлик фаолияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилган. Қуйидаги тарзда амалга оширилаётган тадбиркорлик фаолияти ноқонуний ҳисобланади:

 

  • рўйхатдан ўтмасдан, яъни юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбикорлар (ЯТТ) давлат реестрида ташкилот тузилгани ёки жисмоний шахс томонидан ЯТТ мақоми олингани ҳақида қайд этилмаган бўлса, юридик шахснинг тугатилиши ёки ЯТТ фаолиятининг тўхтатилганлиги ҳақида қайд мавжуд бўлса (Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 11 декабрдаги 20-сон қарорининг 7-банди);
  • 25.05.2000 йилдаги «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ махсус рухсатнома (лицензия) олиш лозим бўлганда  унга эга бўлмасдан фаолият юритиш (Олий Мажлиснинг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сон қарори билан тасдиқланган Лицензияланадиган фаолият турлари рўйхати);
  • лицензиялаш шартларини бузганда, масалан, ишлаб чиқарилаётган ёки сотилаётган маҳсулотни лицензиялаш ёки техник талабларга риоя қилмаслик орқали шартларни бузишда.

 

Жавобгарликдан қочиш учун МЖтКнинг 1651761763-моддалари ҳамда ЖКнинг 188, 190-моддалари бўйича ҳуқуқбузар етказилган зарарни ихтиёрий равишда қоплаб берса, давлат рўйхатидан ўтса ва зарур лицензияларни олса бўлгани. Буларнинг барига ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб бир ой муддат берилади.

 

Иккинчидан, таклиф этилаётган чораларни ҳеч иккиланмасдан кенг қамровли деб аташ мумкин. Бугун айбдор жиноий иш бўйича гарчи асосий жазодан (жарима, қамоқ, озодликдан маҳрум қилиш ёки чеклаш), масалан, амнистия акти асосида озод этилса-да, хўжалик судининг қарори билан у молиявий санкцияларни тўлайди ва маълум вақт мобайнида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

 

Қабул қилинган қарорлардан келиб чиққан ҳолда амалиёт ўзгариши керак. Энди айбдор шахслар маъмурий жавобгарлик ёки асосий жиноий жавобгарликдан озод этилгани каби тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум қилиш кўринишидаги қўшимча жазодан, шунингдек  солиқ тўловчига суд тартибида қўлланадиган молиявий санкциялардан (пенядан ташқари) ҳам озод этилади (СКнинг 113-121-моддалари).

 

Бўлғуси режалар

 

21.10.2016 йилдаги Президент Фармонида суд-ҳуқуқ соҳасидаги устувор масалалар белгиланган бўлиб, уларни рўёбга чиқариш анча узоқроқ истиқбол учун мўлжалланган.

 

Хусусан, тегишли инстанцияларга қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқиш ва 1.07.2017 йилгача киритиш топширилган:

 

- томонларнинг муросага келиши муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этиш институтини кенгайтириш;

 

- катта ижтимоий хавф туғдирмайдиган жиноятларнинг алоҳида таркибларини жиноий ишлар қаторидан чиқариш;

 

- жиноий иш қўзғаш фақат жабрланувчининг аризасига биноан амалга ошириладиган жиноятлар таркиби рўйхатини кенгайтириш.

 

Юқорида кўрсатилганлардан хулоса қилиш мумкинки, норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ҳамда қонунчиликни либераллаштириш бўйича ишлар бундан кейин ҳам давом этади.

 

Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз

 

Мавзуга оид материал:

 

Судьялар ўз лавозимини муддатсиз эгаллаши мумкин

 

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 719