Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Лифтларнинг техник ҳолати ҳар йили текширилади

12.10.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 6.10.2017 йилдаги 801-сон қарори билан Лифтлар хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди.

 

Унинг талаблари 40 кг ва ундан ортиқ юк кўтариш қобилиятига эга электр ва гидравлик лифтларга татбиқ этилади, бироқ қуйидаги лифтларга дахл қилмайди:

  • тишли-рейкали ёки винтли кўтариш механизмли лифтлар,
  • шахталарда фойдали қазилмаларни қазиб чиқаришда, сузувчи воситаларда ва учиш аппаратларида фойдаланадиган лифтлар,
  • ҳарбий мақсадлар учун махсус белгиланишдаги лифтлар.

 

Лифт эгаси уни монтаж қилиш, фойдаланишга топшириш, даврий кўрикдан ўтказиш ва техник хизмат кўрсатиш, шунингдек техник кўрикдан ўтказиш бўйича ишларни ташкил этиши керак. У шунингдек, лифтдан мақсадли фойдаланиш устидан назоратни таъминлайди.

 

Лифтларни монтаж қилиш, таъмирлаш ва фойдаланиш ихтисослаштирилган ташкилот томонидан амалга оширилади. Техник кўрик ихтисослаштирилган ташкилот томонидан лифт паспортига тегишли қайдларни киритган ҳолда 12 ойда камида 1 марта ўтказилади.

 

Агар лифт паспортида белгиланган хизмат муддати тўғрисида маълумотлар бўлмаса, белгиланган хизмат муддати у фойдаланишга топширилган кундан бошлаб 25 йил ҳисобланади. Белгиланган хизмат муддати тугагандан кейин лифтдан кейинчалик фойдаланиш фақат «Саноатгеоконтехназорат» ДИ рухсати билан амалга оширилади.

 

Шунингдек, конструкция, электр жиҳозлар, шахталар ва лифт жиҳозларини жойлаштириш учун мўлжалланган бинолар хавфсизлигига талаблар регламентда акс этган. Ногиронлар ва аҳолининг имконияти чекланган гуруҳларини (вақтинча соғлиғини йўқотган шахслар, кексалар ҳамда болалар аравачаларига ҳамроҳлик қилувчи шахслар) ташиш учун мўлжалланган лифтларга талаблар алоҳида келтирилган.

 

«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясига техник регламент амалга киришига қадар лифтларнинг тузилиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш ва Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказиш топширилди.

 

 Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинди. Лифтлар хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент 7.04.2018 йилдан амалга киритилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   





Олег Заманов,

экспертимиз.

 

Курс валют

2017-10-24
  • USD:8069.61 (+10.84) сум
  • EUR:9496.32 (--19.48) сум
  • RUB:140.31 (--0.53) сум