Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Лойиҳа-қидирув ишлари манзилли рўйхатларга киритилади

10.08.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 26.07.2016 йилдаги 240-сон қарори билан Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатларини шакллантириш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра лойиҳа-қидирув ишларининг (ЛҚИ) манзилли рўйхатлари Инвестиция дастурини амалга ошириш йилидан аввалги йилда шакллантирилади, лойиҳа-смета ҳужжатлари эса ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. ЛҚИнинг тасдиқланган манзилли рўйхатлари белгиланган тартибда буюртмачилар эътиборига етказилади.

 

Буюртмачилар Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман (шаҳар) ҳокимликлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ЛҚИнинг манзилли рўйхати тасдиқланганидан кейинги 2 ҳафта мобайнида белгиланган тартибда бошланғич-рухсат бериш ҳужжатларини тайёрлашлари керак.

 

Лойиҳа ишларини бошлаш учун қидирув ташкилотининг архив маълумотлари бўйича тузилган, кейин эса ўтказилган муҳандислик-геологик қидирувлар натижалари асосида аниқлаштирилган жойнинг геологик шарт-шароитлари бўйича дастлабки маълумотларидан фойдаланиш мумкин.

 

Буюртмачи мақбул лойиҳа ечимларини қабул қилишни ҳисобга олган ҳолда муҳандислик-техник тадқиқотларни бажаришга техник топшириқни сифатли тузиш учун жавобгар.

 

ЛҚИнинг тасдиқланган манзилли рўйхатлари асосида буюртмачилар 15 кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов кимошди савдолари тўйрисидаги низомга (ВМнинг 3.07.2003 йилдаги 302-сон қарори билан тасдиқланган) мувофиқ лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга танлов кимошди савдоларини ўтказадилар. Танлов кимошди савдоларининг натижалари бўйича буюртмачилар уларнинг ғолиблари билан шартномалар тузадилар.

 

Лойиҳа-қидирув ишларини бажариш муддатлари лойиҳалашга қўйилган техник топшириқ (ишларнинг ҳақиқий ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда) билан белгиланади ва қуйидаги муддатлардан ошмаслиги керак:

 

мукаммал таъмирлаш объектлари бўйича – 1,5 ой;

 

реконструкция қилиш объектлари бўйича – 3 ой;

 

намунавий ва такрор қўлланадиган (базавий) лойиҳалар асосида янги қурилиш объектлари бўйича – 3–4 ой;

 

қурилиш ва реконструкция қилишнинг йирик объектлари бўйича – 4 ой.

 

Буюртмачилар лойиҳа-смета ҳужжатларининг тайёрлигига қараб уни давлат экспертизасига қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда тақдим этадилар. Экспертиза ўтказилиб, ҳар бир объект бўйича эксперт хулосасини тегишли органлар 1 ойдан ошмайдиган муддатда беришлари шарт.

 

Буюртмачилар лойиҳа ташкилотларига амалда бажарилган ЛҚИнинг тўлиқ қийматини тузилган шартнома шартларига мувофиқ ва лойиҳа-смета ҳужжатлари давлат экспертизасининг ижобий хулосасини олиш якунлари бўйича тўлайдилар.

 

Низом мазказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектлар учун мажбурийдир. Бошқа объектлар учун тавсия тусига эга.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 

тайёрлади. 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1550