Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

“Маҳалла” фонди етим болаларга бир марталик нафақа тўлайди

02.05.2016

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлиги, Халқ таълими вазирлигининг қўшма қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 18 апрелда 2779-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини «Маҳалла» ҳайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш ҳамда уларга нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Белгиланишича, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг (кейинги ўринларда – таълим муассасаси) қуйидаги тоифадаги битирувчилари «Маҳалла» хайрия жамоат фонди (кейинги ўринларда – Фонд) маблағлари ҳисобига тўланадиган 20 ЭКИҲ миқдорида бир марталик нафақа олиш учун мурожаат қилиш ҳуқуқига эга:

 

етим болалар – ота-онаси вафот этган ёки суд қарорига биноан вафот этган деб топилган болалар;

 

ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар – ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган, уларнинг ота-оналик ҳуқуқи чекланган, улар муомалага лаёқатсиз деб топилган, касал бўлган, узоқ муддат бўлмаган, ота-она болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаган, шунингдек бошқа сабабларга кўра ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар.

 

Бунда битирувчи таълим муассасасида ўқиш даврида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган муассасаларга жойлаштирилмаган ва бошқа қонуний вакиллари – васийси, ҳомийси, тутинган ота-онаси (патронат) қарамоғида турган бўлиши лозим.

 

Низом таълим муассасасида ўқиш даврида тўлиқ давлат таъминотида бўлган болаларга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Битирувчи нафақа олиш учун ишга жойлашгандан кейин ўзи тамомлаган таълим муассасаси директорига ариза билан мурожаат қилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

 

туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси (асли кўрсатилган ҳолда);

 

фуқаролик паспорти нусхаси (асли кўрсатилган ҳолда);

 

ўрта махсус ёки касб-ҳунар маълумоти тўғрисидаги диплом нусхаси (асли кўрсатилган ҳолда);

 

васий ёки ҳомий тайинлаш ҳақидаги туман (шаҳар) ҳокими қарорининг ёки болани оилага тарбияга олиш (патронат) тўғрисидаги келишувнинг нусхаси;

 

доимий яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган битирувчининг оилавий ва мулкий аҳволи ҳақидаги маълумотнома;

 

солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

 

меҳнат дафтарчасининг иш берувчи томонидан тасдиқланган нусхаси;

 

битирувчи ёки унинг ота-онасида мулк ҳуқуқи асосида кўчмас мулк мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) ҳақидаги туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхонаси томонидан берилган маълумотнома;

 

битирувчининг тиббий-ижтимоий аҳволи – ногиронлиги, узоқ муддат даволанишга муҳтожлиги ёки меҳнатга вақтинча лаёқатсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (мавжуд бўлган тақдирда).

 

Таълим муассасаси директори ҳужжатларни бир иш куни ичида Фонднинг ҳудудий бўлимига тақдим этади.

 

Фонд ҳудудий бўлимининг махсус комиссияси битирувчининг нафақа олишга муҳтож ёки муҳтож эмаслиги ҳақида қарор қабул қилади. Комиссия қарорига кўра нафақа олишга муҳтож деб топилган битирувчилар рўйхати 3 иш куни ичида тасдиқлаш учун битирувчининг доимий яшаш жойидаги туман (шаҳар) ҳокимлигига юборилади.

 

Ушбу рўйхат 5 иш куни ичида васийлик ва ҳомийлик органи томонидан кўриб чиқилиб, туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан тасдиқланади ва Фонднинг ҳудудий бўлимига тақдим этилади. Фонднинг ҳудудий бўлими 2 иш куни ичида битирувчиларни рўйхатга киритилганлиги ҳақида хабардор қилади.

 

Нафақа битирувчининг омонат ҳисобварағига ёки банк пластик картасига Фонднинг ҳудудий бўлими томонидан битирувчи ўзининг банк маълумотларини тақдим этган кундан бошлаб 2 иш куни ичида ўтказиб берилади.

 

Таълим муассасаси директори, комиссия, васийлик ва ҳомийлик органи, туман (шаҳар) ҳокимининг хатти-ҳаракатларидан (қарорларидан) норози бўлган шахслар юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 25 апрелдаги 16-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах