Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Маҳкумларнинг меҳнат лаёқатини ТМЭК белгилайди

28.11.2016

Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2839, 2016 йил 23 ноябрь) билан Жиноятлар содир этганликда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Белгиланишича, жиноят содир этганликда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкум ҳисобланган 16 ёш ва ундан катта бўлган Ўзбекистон фуқаролари, Ўзбекистон ҳудудида доимий яшовчи хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар (кейинги ўринларда – шахс) бош тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (кейинги ўринларда – ТМЭК) томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади.

 

Ҳужжатда тиббий кўрикдан ўтказишнинг мақсадлари баён қилинган. Хусусан, шахснинг меҳнатга лаёқати чекланганлигини, унинг ногиронлиги гуруҳи ва сабабини аниқлаш тиббий кўрикдан ўтказишнинг мақсадларидан бири саналади.

 

Бош ТМЭК қуйидагилар асосида тиббий кўрикдан ўтказади:

 

тиббий кўрикдан ўтказишни тайинлаш тўғрисидаги суднинг ажрими;

 

жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг қарори;

 

шахс ёки унинг қонуний вакилининг мурожаати;

 

маҳкумлар учун ихтисослаштирилган касалхонанинг йўлланмаси (088/у шакл) - озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазога ҳукм қилинганлар учун (манзил колонияларда жазони ўтаётган маҳкумлар бундан мустасно).

 

Шахсни тиббий кўрикдан ўтказишни тайинлаш тўғрисида суднинг ажрими (жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг қарори) чиқарилганда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли даволаш-профилактика муассасасининг тиббий-маслаҳат комиссияси шахснинг касаллик тарихидан кўчирма ва амбулатор картаси билан бирга йўлланма (088/у шакл) расмийлаштиради ҳамда бош ТМЭКга юборади.

 

Шахс туман (шаҳар), туманлараро ёки ихтисослаштирилган ТМЭК томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган бўлса, суднинг ажримига (жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг қарорига) асосан бош ТМЭК уни қайта тиббий кўрикдан ўтказади.

 

Шахсни тиббий кўрикдан ўтказиш тиббиёт этикаси (деонтологияси)га асосланади ва бепул амалга оширилади.

 

Ҳужжатда шахсни бош ТМЭКга йўналтириш, унда тиббий кўрикдан ўтказишни ташкиллаштириш, ногирон маҳкумларнинг ҳисобини юритиш масалалари батафсил қайд этилган.

 

Белгиланишича, тиббий кўрикдан ўтказилган шахс ёки бошқа манфаатдор шахслар бош ТМЭК хулосасидан норози бўлган тақдирда қайта текширувдан ўтказиш учун Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясига ёки судга мурожаат қилиши мумкин.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2016 йил 28 ноябрда кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 967