Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Мактабгача муассасалардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш қоидалари ўзгартирилди

30.08.2016

Халқ таълими ва молия вазирликларининг қўшма қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 23 августда 2821-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан янги Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Илгари амалда бўлган Мактабгача тарбия болалар муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1768, 2008 йил 13 февраль) ўз кучини йўқотган деб топилди.


Янги Низомда назарда тутилишича, мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминоти учун тўлов ҳар ойнинг 15-санасидан (илгари – 10-санасидан) кечиктирмасдан тўланади. Шунингдек белгиланишича, ойнинг 15-санасидан кейин келган болалар таъминоти учун тўлов бола келган кундан бошлаб 3 кун ичида ойнинг қолган кунларига мутаносиб равишда тўланади.

 

Илгаригидек, тўловнинг белгиланган муддат ўтгач 2 ҳафта мобайнида узрли сабабларсиз тўланмаслиги боланинг мактабгача таълим муассасаси ёки мактаб-интернатда бўлишини тўхтатиш учун асос бўлади. Бироқ янги Низомга кўра тўловнинг амалга оширилмаганлиги боланинг мактаб-интернатда таълим олишини тўхтатишга асос бўлмайди, яъни бола мактаб-интернатда бўлмасдан машғулотларга қатнашади.

 

Эндиликда мактабгача таълим муассасасидаги бола таъминоти учун қарз 60 кун ичида (илгари – 90 кун ичида) қопланганда бола мактабгача таълим муассасасига тикланади. Кўрсатилган муддат ўтгач, илгаригидек, мактабгача таълим муассасасига болани тиклаш янги қабул қилинадиган болалар учун белгиланган тартибда амалга оширилади. Мактаб-интернатдаги бола таъминоти учун тўлов амалга оширилмаганда эса тўлов киритилган кундан бошлаб боланинг мактаб-интернатда бўлиши тикланади.

 

Белгиланишича, боланинг мактабгача таълим муассасасига келмаслиги учун асослардан бири ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра ота-оналардан бирининг сабаби кўрсатилган ҳолда олдиндан ёзган аризаси ҳисобланади. Бунда боланинг бир йилда кўпи билан 60 кунгача мактабгача таълим муассасасига келмаслигига рухсат берилади. Ушбу муддатдан ортиқ бўлган кунлар учун бола мактабгача таълим муассасасига келиш-келмаслигидан қатъи назар умумий асосларда тўлов тўланади.

 

Аниқлаштирилишича, ёзги таътил даврида мактаб-интернатларда болалар таъминоти учун тўлов ундирилмайди.

 

Илгаригидек, мактабгача таълим муассасаларидаги (мактаб-интернатлардаги) болалар умумий сонининг 15 фоизи доирасида кам таъминланган оилалар фарзандлари тўловдан озод қилинади. Эндиликда тўловдан озод қилинадиган кам таъминланган оила фарзандлари рўйхати нафақат фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг оиланинг мулкий аҳволи тўғрисида маълумотномасига кўра, балки мактабгача таълим муассасаси (мактаб-интернат) ота-оналар қўмитасининг хулосасига асосан аниқланади.

 

Шунингдек Мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун тўлов ундирилмайдиган болаларнинг жисмоний ёки ақлий ривожланишидаги нуқсонлари рўйхати кенгайтирилди ва аниқлаштирилди.

 

Низомнинг бошқа меъёрлари ўзгармаган.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.


Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 29 августдаги 34-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун

ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1030