Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Мактабгача таълим муассасалари қандай жиҳозланади

25.01.2016

Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг қўшма қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 16 январда 2753-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Мактабгача таълим муассасаларини мебель, ўқув кўргазмали қуроллар, техник воситалар, ўйинчоқлар, спорт анжомлари ва бошқа ашёлар билан жиҳозлаш меъёрлари тасдиқланди.

 

Жиҳозлаш меъёрлари 171 номдаги жиҳозларни (мебель, ўқув кўргазмали қуроллар, техник воситалар, ўйинчоқлар, спорт анжомлари ва бошқа ашёлар) ўз ичига олади, хусусан:

 

43 номдаги гуруҳ жиҳозлари ясли гуруҳлари (2-3 ёш), кичик гуруҳлар (3-4 ёш), ўрта гуруҳлар (4-5 ёш), катта гуруҳлар (5-6 ёш), тайёрлов гуруҳлари (6-7 ёш) ва қисқа муддатли гуруҳлар кесимида;

 

махсус мактабгача таълим муассасалари учун қўшимча 19 номдаги махсус жиҳозлар кичик гуруҳлар (3-4 ёш), ўрта гуруҳлар (4-5 ёш), катта гуруҳлар (5-6 ёш) ва тайёрлов гуруҳлари (6-7 ёш) кесимида;

 

109 номдаги гуруҳдан ташқари жиҳозлар (маъмурий-методик хоналар, мусиқа зали, жисмоний тарбия хонаси, ошхона, озиқ-овқат сақлаш хонаси, омборхона, кирхона, ташқи ўйин майдончаси учун жиҳозлар).

 

Бундан ташқари, мактабгача таълим муассасалари жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, маҳаллий ва хорижий ташкилотларнинг грантлари, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан бошқа турдаги зарур жиҳозлар билан таъминланиши мумкин.

 

Белгиланишича, нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг жиҳозланиши ушбу Жиҳозлаш меъёрларидан кам бўлмаслиги лозим.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 25 январдаги 3-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.