Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Мактаблар қошидаги логопедлар қандай ишлайди

04.11.2015

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг қўшма қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 26 октябрда 2722-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Умумий ўрта таълим муассасаси қошидаги логопедия шохобчаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

 

Ҳужжатда умумий ўрта таълим муассасаси (кейинги ўринларда – мактаб) қошида логопедия шохобчасини ташкил этиш мақсади ҳамда унинг вазифалари белгиланган.

 

 

Логопедия шохобчасига қабул қилинадиган ўқувчиларни аниқлаш ва саралаб олиш учун ҳар йили 3 сентябргача мактаб директорининг буйруғи билан 5 нафардан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузилади.

 

 

Логопедия шохобчасига қуйидаги ўқувчилар қабул қилинади:

 

 

I ва III даражали нутқи тўлиқ ривожланмаган I синф ўқувчилари;

 

 

товушлар талаффузида камчиликлари бўлган I-IV синф ўқувчилари;

 

 

нутқ аппарати аъзоларининг тузилиши ва ҳаракатида нуқсонлари (ринолалия, дизартрия, дудуқланиш) бўлган I-IV синф ўқувчилари.

 

 

Нутқий ривожланишида камчилиги бўлган ўқувчиларнинг жисмоний ва психик ҳолатларига аниқлик киритиш мақсадида улар туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаси мутахассислари (невропатолог, психоневролог, отоларинголог ва бошқалар) текширувига юборилади. Ушбу мутахассисларнинг хулосалари логопедия шохобчасида ўқувчининг шахсий йиғмажилдида сақланади.

 

 

Нуқсонлари аниқланган ўқувчилар рўйхати мактаб директори томонидан тасдиқланади ҳамда 15 сентябргача халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимига (кейинги ўринларда – халқ таълими бўлими) тақдим қилинади.

 

 

Ўқув йили давомида нуқсонлари мавжуд бўлган ўқувчилар аниқланганда уларни логопедия шохобчасига қабул қилиш юқорида кўрсатилган тартибда амалга оширилади.

 

 

Халқ таълими бўлими тақдим этилган рўйхат асосида ҳар йили 25 сентябргача тегишли туман (шаҳар) бўйича логопедия шохобчаларининг сони ва уларнинг жойлашув дислокациясини ишлаб чиқади.

 

 

Бир нечта мактаб бириктирилган логопедия шохобчаси унинг учун жой ажратиш имкониятига эга бўлган ҳамда бошқа мактабларга қатнаш учун қулай жойлашган мактаб қошида ташкил этилади.

 

 

Логопедия шохобчаси ташкил этилган мактаб маъмурияти логопедия шохобчаси учун санитария қоидалари ва нормалари, гигиена нормативлари талабларига жавоб берадиган, майдони 20 кв. метрдан кам бўлмаган хона ажратади. Низом логопедия шохобчаси жиҳозланадиган предметлар рўйхатини ўз ичига олади.

 

 

Ҳужжатда гуруҳли ва якка тартибда логопедия машғулотларини ўтказиш тартиби батафсил қайд этилган.

 

 

Нутқ нуқсонлари бартараф этилган ўқувчилар логопедия шохобчаси мудирининг ишчи гуруҳ билан келишилган хулосасига асосан 15-25 май кунлари логопедия шохобчаси ўқувчилари сафидан чиқарилади.

 

 

Белгиланишича, ўқитувчи-логопед лавозимида олий маълумотли ўқитувчи-логопедлар ва дефектологлар ишлаши мумкин. Ўқитувчи-логопедлар билан меҳнат шартномасини тузиш ва бекор қилиш халқ таълими бўлимининг тавсиясига асосан амалга оширилади. Ҳужжатда ўқитувчи-логопедларнинг асосий вазифалари белгиланган бўлиб, улар қаторига масалан, йиллик шахсий иш режа ишлаб чиқиш, ўқувчиларнинг нутқ харитасини тузиш кабилар киради.

 

 

Белгиланишича, ўқитувчи-логопеднинг иш вақти йил давомида 43 иш ҳафтаси, ҳафталик 36 соатни ташкил қилади. Ўқув жараёни йилига 34 ҳафта олиб борилади, ўқув машғулотлари ҳафтасига 18 соат ўтказилади. Қолган вақт йиллик шахсий иш режасига мувофиқ бошқа иш турларига ажратилади.

 

 

Назарда тутилишича, логопедия шохобчаси мудири халқ таълими бўлимига ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15-санасига қадар қуйидаги ҳисоботларни топширади:

 

ўқитувчи-логопедлар йиллик шахсий иш режасининг бажарилиш ҳолати;

 

ўқувчилар контингентининг ўзгариш динамикаси;

 

ўқувчиларнинг нутқ нуқсонларини бартараф этиш кўрсаткичлари.

 

 

Нутқида нуқсони бўлган ўқувчилар контингенти энг юқори туман (шаҳар)ларда ҳар ўқув йилида биттадан, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида эса иккитадан логопедия шохобчаси ташкил этилади.

 

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 2 ноябрдаги 43-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 969