Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Мактаблардаги овқатланиш тизими ҳар ойда текширилади

14.06.2016

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг қарори (АВ томонидан 3.06.2016 йилда 1573-11-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар фаолиятида ўтказиладиган текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди.

 

Назорат қилувчи органларнинг Кенгаш (вилоят комиссиялари) билан қўшимча келишувсиз амалга ошириладиган назорат функциялари рўйхатига тадбиркорлик субъектлари томонидан умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари овқатланиш блокларида тайёрланган овқат намуналари, овқатланиш блокларининг технологик жихозлари, ходимларининг махсус кийимлари ва қўлларини текшириш киритилди. Республика санитария-эпидемиология назорати маркази ёки унинг ҳудудий марказлари томонидан ҳар чоракда намуналар олинади.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 

тайёрлади. 

Курс валют

2017-03-28
  • USD:3595.02 (+46.91) сум
  • EUR:3883.95 (+82.37) сум
  • RUB:62.60 (+0.61) сум

Вопрос недели

Генподрядчик не виноват, если заказчик не платит
Можно ли обратиться в суд, если генподрядчик не производит оплату работ субподрядчика из-за отсутствия финансирования со стороны заказчика объекта?
02.03.17
Просмотры: 1508