Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Маънавий-ахлоқий тарбиявий иш рағбатлантирилади

16.02.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 февралдаги 30-сон «Тошкент шаҳрида ёшлар таълим-тарбияси ва хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан тегишли органлар ва ташкилотларнинг таклифлари маъқулланиб, уларга кўра 2016 йилда эксперимент тариқасида:

 

Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида жойлашган таълим муассасаларидаги «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти етакчиларига «Камолот» ЁИҲ маблағлари ҳисобидан умумтаълим мактабларида 7 ЭКИҲ миқдорида, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида 8 ЭКИҲ миқдорида устама иш ҳақи белгиланади (эксперимент ўтказилаётган таълим муассасаларидаги «Камолот» ЁИҲ бошланғич ташкилоти етакчилари 35 ёшгача бўлган, олий маълумотли, иш фаолиятида юқори натижаларга эришган, етакчилик ва ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган иқтидорли ёшлар орасидан сайланади);

 

Тошкент шаҳридаги юқори натижаларга эришган маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан бир лавозим маоши миқдорида, лекин йилига лавозим маошининг 5 баробаридан ошмайдиган миқдорда қўшимча равишда рағбатлантирилади;

 

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳузурида Тошкент шаҳрининг Олмазор, Шайхонтоҳур ва Учтепа туманларида ташкил этилган Аёллар маслаҳат марказлари фаолиятининг ижобий натижаларидан келиб чиқиб, бундай марказлар Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан Тошкент шаҳрининг бошқа туманларида ҳам ташкил этилади.

 

Тегишли органлар ва ташкилотлар 2016 йил 1 августгача эксперимент натижаларини ўрганиб, хулоса ва таклифларини Вазирлар Маҳкамасига киритишлари лозим.

 

Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Республика Маънавият тарғибот марказига ушбу марказнинг Тошкент шаҳар туман бўлимларининг ходимларини бир ойлик маоши миқдорида қўшимча рағбатлантириш ва самарали тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширишлари учун етарли шарт-шароитлар яратиш, услубий қўлланмалар билан таъминлаш чораларини кўриш топширилган.

 

Бундан ташқари, ўз вазифаларини масъулият билан бажараётган республикадаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари ва «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбарлари Давлат бюджети ҳисобидан бир йилда бир ойлик меҳнат ҳақи фонди миқдоридаги маблағларни йўналтирган ҳолда мукофотланади, шунингдек уларга ушбу сумманинг 50 фоизи миқдорида моддий ёрдам кўрсатилади.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.