Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

“Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири эълон қилинди

23.09.2016

“Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири 23.09.2016 й. санасида эълон қилинди ва у 3 ойдан кейин кучга киради.

 

Қонун Вазирлар Маҳкамаси, Меҳнат ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари, жойлардаги давлат ҳокимиятининг ваколатларига ҳамда меҳнат муҳофазаси соҳасида давлат ва хўжалик бошқарувига аниқлик киритди.

 

Аввалгидек, Қонун 50 ва ундан ортиқ ҳодимларга эга бўлган ташкилотларга меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини жорий этиш ёки махсус тайёргарликдан ўтган мутахассисни ишга олишни буюради. Аммо энди унинг вазифаларини шатнома асосида жалб қилинган меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари  бўлган юридик шахслар амалга ошириши мумкин. Уларга бўлган талаблар ва ягона реестрни юритиш тартиби Ҳукумат томонидан белгилаб берилади.

 

Ҳужжат ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш бошқаруви тизимининг аудити механизми, яъни унинг ҳолати баҳоланишини жорий этади. У иш берувчининг қарори билан ўтказилади ва шартнома асосида юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

 

Қонун меҳнат шартларига кўра вақти-вақти билан аттестация қилинадиган (5 йилда 1 маротабадан кам бўлмаслиги керак) иш жойлари рўйҳатини белгилаб берди.

 

Уларга қуйидагилар киради:

 

меҳнат шартларига кўра имтиёз ва компенсация тўланадиган ишчи ўринлари;

ногиронлар учун ишчи ўринлари;

 

ташкилотлар, муассасалар рўйҳатларида кўрсатилган – имтиёзли равишда нафақага чиқиш имконини берувчи иш, касб-ҳунар, лавозим ва кўрсаткичларга эга ишчи ўринлари;

 

хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги ишчи ўринлари.

 

Бундан ташқари ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва соғлиққа етказилган бошқа шикастлар, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалари асосида иш юритаётган (хизмат кўрсатаётган) шахсларнинг касб касалликлари устидан энди мажбурий тергов ишлари ўтказилади ва қайд қилинади.

 

Ишчининг ҳаёти ва соғлигига етказилган зарар учун иш берувчининг моддий масъулияти меъёрлари Қонунда ўз аксини топган. Жумладан, юридик шахснинг қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши ҳолатларида ҳам. Авваллари бу қонун ости ҳужжатларида ўз аксини топган эди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 Олег ЗАМАНОВ,

бизнинг эксперт 

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах