Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Менежмент тизимини сертификатлаштириш тартиби тасдиқланди

02.02.2016

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг буйруғи (АВ томонидан 16.01.2016 йилда 2754-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Қабул қилинган Низомга мувофиқ менежмент тизимларини сертификатлаштиришни “Ўзстандарт” агентлиги томонидан белгиланган тартибда аккредитация қилинган сертификатлаштириш органи (СО) амалга оширади. Бинобарин, бўюртмачи менежмент тизимини сертификатлаштириш органини ўзи танлайди.

 

Менежмент тизимларининг мувофиқлик сертификати 5 йилга берилади, сертификатлаштирилган менежмент тизимлари устидан инспекция назорати сертификатлаштиришда белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида ҳар йили ўтказилади.

 

Сертификатлаштириш ва инспекция назорати бўйича ишлар қиймати шартнома асосида белгиланади.

 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 25.01.2016 йилдаги 3-сонида расман эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач – 2016 йил 25 апрелдан кучга киради.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Елена ЕРМОХИНА
тайёрлади.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 390