Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Металл парчаларини топширувчилар учун темир-терсак топшириш меъёрлари белгиланди

11.07.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 28.06.2016 йилдаги 218-сон қарори билан 2016 йил учун темир-терсак, қора металл чиқиндиларини тайёрлаш ва топшириш топшириқлари белгиланди, тайёрлаш ва истеъмол баланси, шунингдек ўзининг қуюв корхонасига эга бўлган ташкилотларга уларни тўғридан-тўғри етказиб бериш ҳажмлари тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг 28.06.2016 йилдаги 218-сон қарори билан 2016 йил учун темир-терсак, қора металл чиқиндиларини тайёрлаш ва топшириш топшириқлари белгиланди, тайёрлаш ва истеъмол баланси, шунингдек ўзининг қуюв корхонасига эга бўлган ташкилотларга уларни тўғридан-тўғри етказиб бериш ҳажмлари тасдиқланди.

 

 

Корхоналарда банкротлик таомилини ўтказиш, уларни тугатиш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш давомида ҳисобдан чиқариладиган жисман ва маънан эскирган асбоб-ускуналар қабул қилинган ҳужжатга мувофиқ темир-терсак ва қора металл чиқиндилари сифатида келишилган нархда “Ўзметкомбинат” АЖга мажбурий тарзда топширилиши керак.

 

Темир-терсак, қора металл чиқиндиларини тайёрлаш бўйича ҳисоб-китоблар уларни топширишни рағбатлантирадиган келишилган нархларга асосан амалга оширилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 

тайёрлади.