Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Мева-сабзавот маҳсулотлари қандай экспорт қилинади

28.06.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 15.06.2016 йилдаги 207-сон қарори билан Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Қарорга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектларга мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узумни:

 

- ТИФ ТН 07-08 кодлари бўйича – барча транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда экспорт қилишга;

 

- ТИФ ТН 1202 коди бўйича - нақд хорижий валютага, маблағларни банкларнинг кассалари орқали белгиланган тартибда экспорт қилувчиларнинг ҳисобрақамларига ўтказган ҳолда, шунингдек тўловни норезидентларнинг халқаро тўлов карталаридан қабул қилиш йўли билан экспорт қилишга;

 

- 2016 йил 1 июлгача – кредиторлик қарзлари суммасига ҳамда илгари тузилган экспорт контрактлари бўйича 2016 йил 1 майдаги ҳолатига кўра очилган аккредитивлар бўйича экспорт қилишга рухсат этилади.

 

Маҳсулотларни экспорт қилиш фақат «Ўзагроэкспорт» ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси томонидан амалга оширилади. Бунда экспорт контракти тўғрисидаги маълумотлар Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига  киритилиши лозим.

 

Эксперт контрактини тузиш учун «Ўзагроэкспорт» АЖга мурожаат қилиш лозим, у тушган мурожаатларни 3 кун муддатда кўриб чиқади ва музокаралар олиб боради, ҳар иккала томон розилик билдирган тақдирда, экспорт контрактлари ва воситачилик шартномаларини тузади.

 

«Ўзагроэкспорт» АЖнинг воситачилик ҳақи миқдори 1%дан ортиқ бўлмаслиги керак. Экспортнинг амалдаги ҳажми 1 млн доллардан ортиқ бўлганда воситачилик ҳақи миқдори 0,8%ни, 5 млн доллардан ортиқ бўлганда — 0,6%ни, 10 млн доллардан ортиқ бўлганда — 0,5%ни, 20 млн доллардан ортиқ бўлганда — 0,4%ни ва 50 млн доллардан ортиқ бўлганда — 0,1%ни ташкил этади.

 

Етказиб бериш қуйидаги шартларда амалга оширилади:

 

- қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда — 100% олдиндан ҳақ тўлаш ёки очиқ тасдиқланган аккредитив суммасига ёхуд биринчи даражали хорижий банкнинг кафолати суммасига;

 

- янги мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда — юклаб жўнатилган маҳсулот қийматининг камида 30%ини олдиндан тўлаш, қолган қисмига тасдиқловчи аккредитив очилади ёхуд биринчи даражали хорижий банкнинг кафолати расмийлаштирилади.

 

Янги мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишдан олинган хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш «Ўзагроэкспорт» АЖ томонидан тушган маблағлар суммасининг 50%и миқдорида амалга оширилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 

тайёрлади. 

 

 

Мавзуга доир материал:


Автотранспортда мева-сабзавот воситаларини ташишга рухсат берилиши муддати узайтирилди

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1078