Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Микрокредит ташкилотларининг устав фондлари – 2 млрд сўмдан кам эмас

12.10.2017


Марказий банк Бошқарувининг   «Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори ўйхат рақами 2093-8, 2017 йил 10 октябрь)  эълон қилинди.

 

Ўрнатилишича, 1.10.2017 йилдан бошлаб микрокредит ташкилотлари устав фондларининг энг кам миқдори республикамиз бўйича фарқламасдан камида 2 млрд. сўмни ташкил этиши керак.

 

Эслатиб ўтамиз, илгари Тошкент шаҳрида ташкил этилаётган микрокредит ташкилотлари учун у 20 минг евро эквивалентда, бошқа аҳоли пунктларида ташкил этилаётган микрокредит ташкилотлари учун 10 минг евро эквивалентда белгиланган эди. Шу тариқа, Тошкент шаҳри учун устав фондининг минимал миқдори 10,6 маротаба, бошқа аҳоли пунктлари учун – 21,1 маротаба ошди.

 

Фаолият кўрсатаётган микрокредит ташкилотлари 2019 йилнинг 1 январига қадар ўз устав фондларини белгиланган миқдорга етказишлари шарт.

 

Маълумот учун: «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси ва «Микромолиялаш тўғрисида»ги Қонуннинг 4-6-моддаларига биноан микрокредит (ЭКИҲнинг 1000 бараваригача), микроқарз (ЭКИҲнинг 100 бараваригача), микролизинг (ЭКИҲнинг 2000 бараваригача) бериш соҳасида хизматлар кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва бошқа микромолиявий хизматлар кўрсатувчи юридик шахс микрокредит ташкилотидир.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 


Самир Латипов.

 

Курс валют

2017-10-24
  • USD:8069.61 (+10.84) сум
  • EUR:9496.32 (--19.48) сум
  • RUB:140.31 (--0.53) сум