Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Миллий туроператорларга валюта қабул қилишга рухсат берилди

19.01.2017

Марказий банк Бошқаруви, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 1165-5, 2017 йил 12 январь) билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Нақд хорижий валютани қабул қилиш энди меҳмонхоналарда ва бошқа жойлаштириш жойларида хорижий фуқароларга ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий турар жойига эга бўлмаган, фуқаролиги бўлмаган шахсларга, жойлаштириш бўйича хизматларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан маҳаллий туристик операторлари орқали хорижий ҳамкорларнинг туристик хизматларига ҳақ тўлаш учун ҳам амалга оширилади.

 

Ушбу ҳолатларда резидент ва норезидентлардан нақд хорижий валютани қабул қилиш корхоналар ҳамда ташкилотларнинг махсус кассаларида белгиланган тартибда валюта тушумини инкассация қилиш билан амалга оширилади

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз. 

 

Мавзуга оид материаллар:

 

Қачон валютада ҳақ тўлаш мажбурий?

 

Ўзбекистон қатор мамлакатлар учун виза режимини бекор қилади