Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Мобиль алоқа операторларидан олинадиган фойда солиғи рентабелликка боғлиқ

15.02.2016

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори (АВ томонидан 3.02.2016 йилда 2759-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар (уяли алоқа компаниялари) томонидан рентабеллик даражасига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкасини қўллаш қоидалари тасдиқланди.

 

Ҳужжатда рентабеллик даражасини ҳисоб-китоб қилиш тартиби ва уяли алоқа операторлари учун фойда солиғини аниқлаш тартиби баён қилинган.

 

Хусусан, Қоидаларни қўллаш учун рентабеллик фойда солиғи тўлангунига қадар фойданинг сотилган маҳсулот (товарлар, ишлар ва хизматлар) ишлаб чиқариш таннархи суммасига нисбати тариқасида аниқланади (Президентнинг 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон Қарорига 8-илова).

 

Фойда солиғи ҳисоб-китобидаги ўзгартиришлар рентабеллик даражаси 20%дан юқори бўлган компанияларгагина дахл қилади. Белгиланган рентабеллик даражасидаги фойдадан ортиқча қисмига 50%лик ставка бўйича солиқ солинади. 20% доирасидаги фойдага умумбелгиланган ставка бўйича солиқ солинади: 2016 йилда ставка 7,5% миқдорида белгиланди.

 

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, рентабеллик даражаси 20%дан юқори бўлганда белгиланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкасига реализациянинг умумий ҳажмидаги экспорт улушига қараб тузатиш киритилмайди.

 

Эслатиб ўтамиз, ўзи ишлаб чиқарган товарлар, ишлар, хизматларнинг (ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш жойидан қатъи назар) эркин алмаштириладиган валютага экспорти улуши, айрим хом ашё товарлари бундан мустасно, 15%дан 30%гача бўлганда фойда солиғи ставкаси 30%га, экспорт улуши 30%дан юқори бўлганда 50%га камайтирилади.

 

Қоидаларда шунингдек фойда солиғини табақалаштирилган ставкалар бўйича ҳисоб-китоб қилишга оид шартли мисоллар келтирилган.

 

Уяли алоқа компаниялари учун фойда солиғи ҳисоб-китобининг янги тартиби ПҚ–2455-сон Қарорга мувофиқ жорий қилинди. Фойда солиғи ҳисоб-китобидаги ўзгартиришлар рентабеллик даражаси юқори бўлган уяли алоқа операторларининг солиқ юкини оширади ва ушбу ўзгартиришлар мазкур соҳа корхоналари учун фойда солиғининг прогрессив ставкасини қўллаш ҳисобига давлат бюджетини тўлдириш мақсадида киритилган.

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 8.02.2016 йилдаги 5-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

 

Лилия Хисматова, экспертимиз.

 

 

Мавзу бўйича материал: 

 

Телекоммуникация операторлари ХУМШ билан қандай ўзаро ҳамкорлик қилади

 

Уяли алоқа оператори ва минтақа кодини аниқлаш осонлашди

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1400