Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Муддатли ҳарбий хизматга – танлов бўйича

25.07.2016

Мудофаа вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг қўшма қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 20 июлда 2813-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган чақирилувчилар танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Танловга чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматни ўташга яроқли деб топилган чақирилувчилар жалб қилинади.

 

Чақирилувчилар ҳар йилги танловда фақат бир марта иштирок этиши мумкин.

 

Чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлигини аниқлаш бўйича синовлар 25 сентябрдан келгуси йилнинг 15 январигача мудофаа органлари томонидан, уларнинг билим даражасини аниқлаш бўйича тест синовлари эса 10 октябрдан келгуси йилнинг 15 январигача Давлат тест маркази томонидан ўтказилади.

 

 

Жисмоний имтиҳонлар

 

Чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражаси 15 балли шкала бўйича баҳоланади.

 

Чақирилувчилар қуйидаги кетма-кетликда умумжисмоний нормативларни бажаради:

 

1) турникда тортилиш (11 марта ва ундан кўп – «аъло», 9-10 марта – «яхши», 6-8 марта – «қониқарли», 0-5 марта – «қониқарсиз»);

 

2) 100 метрга югуриш (14,2 сония ичида – «аъло», 14,3-14,6 сония ичида – «яхши», 14,7-15,8 сония ичида – «қониқарли», 15,9 сония ва ундан кўп вақтда – «қониқарсиз»);

 

3) 3 000 метрга югуриш (12,45 дақиқа ичида – «аъло», 12,46-13,0 дақиқа ичида – «яхши», 13,1-13,35 дақиқа ичида – «қониқарли», 13,36 дақиқа ва ундан кўп вақтда – «қониқарсиз»).

 

Барча турдаги умумжисмоний нормативлар бир кунда бажарилади. Нормативлар оралиғида дам олиш учун камида 10 дақиқа вақт берилади.

 

Умумжисмоний тайёргарлик синовларида биринчи марта қониқарсиз баҳоланган чақирилувчиларга навбатдаги умумжисмоний тайёргарлик синовларида тегишли нормативни қайта топширишга рухсат берилади.

 

Узрли сабабларга кўра (чақирилувчининг касаллиги, яқин қариндошининг вафот этганлиги ёки оғир касаллиги, табиий офатлар ёки шу каби ҳолатлар) қатнашмаган чақирилувчилар учун қўшимча умумжисмоний тайёргарлик синовлари танлов учун захира кунларида (16-21 январь) ўтказилади.

 

Умумжисмоний нормативларнинг бирортасидан «қониқарсиз» баҳо олган чақирилувчи тест синовларига киритилмайди.

 

Умумжисмоний тайёргарлик синови натижаларидан норози бўлган чақирилувчи улар эълон қилингандан кейин 3 иш куни ичида мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи номига ёзма равишда шикоят бериш ҳуқуқига эга.

 

Мудофаа ишлари бошқармалари умумжисмоний тайёргарлик синовлари натижаларидан норози бўлган чақирилувчилар рўйхатини шакллантириб, уларни навбатдаги умумжисмоний тайёргарлик синовларида синовдан ўтказади ва натижалари бўйича чақирилувчиларга ёзма равишда асослантирилган жавоб беради.

 

 

Тест имтиҳонлари

 

Тест ўтказиладиган куни чақирилувчилар тест ўтказиладиган бинога паспорт ва чақирилувчи рухсатномаси билан киритилади.

 

Чақирилувчилар тест бошланишидан олдин 30 дақиқа мобайнида жавоблар варақасини тўлдириш тартиби билан таништирилади. Ушбу вақт тест ўтказиш учун белгиланган вақт меъёрига кирмайди.

 

Тестга узрсиз сабабларга кўра келмаган чақирилувчилар учун қўшимча тест синови ўтказилмайди. Узрли сабабларга кўра қатнашмаган чақирилувчилар учун қўшимча тест синовлари захира кунларида (16-21 январь) ўтказилади.

 

Тест қуйидаги фанлардан ўтказилади:

 

математикадан 25 та савол;

 

она тилидан 25 та савол;

 

Ўзбекистон тарихидан 10 та савол.

 

Барча фанлар бўйича максимал – 60 балл йиғиш мумкин.

 

Тест саволларини ечиш учун 1 соат 50 дақиқа вақт ажратилади, жавоблар варақасини тўлдириш учун қўшимча 20 дақиқа вақт берилади.

 

Тест материаллари Давлат тест марказига олиб келинганидан кейин 7 иш кунида текширилади.

 

Мудофаа органлари тест натижаларини олгандан сўнг 2 иш кунида эълонлар тахтасига жойлаштиради.

 

Тест натижаларидан норози бўлган чақирилувчилар улар эълон қилингандан кейин 3 иш кун давомида мудофаа ишлари бошқармасига апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга.

 

Апелляция шикояти 2 иш куни давомида кўриб чиқилади.

 

Чақирилувчи апелляция комиссиясининг қарори устидан судга шикоят қилиши мумкин.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 25 июлдаги 29-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.