Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Мустақиллик кунига тайёргарлик бошланди

03.06.2016

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2016 йил 2 июнь куни “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорни имзолади.

 

Ҳужжатда мустақил Ўзбекистоннинг тарихий тараққиёт йўли ва миллий мустақиллик йилларида давлатимиз эришган асосий ютуқлар ҳақида сўз боради.

 

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссиясининг таркиби тасдиқланиб, унга “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

 

Мустақиллик байрамига бағишлаб аҳолининг кенг қатламлари ўртасида учрашув ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, маданий тадбирлар ўтказиш мақсадида республика комиссияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида таниқли олимлар, адиблар ва санъаткорлардан иборат маънавий-маърифий тарғибот гуруҳлари ташкил этилади.

 

Мамлакатимизда байрам тантаналари арафасида фойдаланишга топшириладиган ишлаб чиқариш, ижтимоий-маданий объектларни ўз вақтида ишга тушириш чоралари кўрилади.

 

Вазирликлар ва идораларга соҳа ННТлари билан биргаликда юртимиз мустақиллигини тараннум этадиган энг яхши қўшиқ ва мусиқа асарлари учун ёшлар фестивалларини, шунингдек анъанавий кўрик-танловларнинг юқори даражада ўтказилишини таъминлаш топширилди.

 

ОАВларига Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 25 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни атрофлича ёритиб бориш тавсия этилди.

 

 

Олег ЗАМАНОВ, экспертимиз.