Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

НҲҲ лойиҳалари: 2017 йил учун статистика ишлари

14.11.2016

Қонун ҳужжатларини  баҳолаш тизими порталида Вазирлар Маҳкамасининг “2017 йил учун давлат статистика ишлари Дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатда қуйидаги асосий йўналишлар бўйича ишларни амалга ошириш режалаштирилган:

 

I. Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа ҳолатини ва ривожланишини тавсифловчи статистик кўрсаткичларни тайёрлаш

 

Бу ерда қуйидагилар инобатга олинади:

  • макроиқтисодий кўрсаткичлар ва иқтисодий баланслар;
  • нархлар ва тарифлар;
  • иқтисодиёт тармоқлари фаолиятининг асосий кўрсаткичлари;
  • ташкилотларнинг молиявий-хўжалик фаолияти ва б.

 

II. Давлат статистикаси соҳасида фаолиятни мувофиқлаштириш ва функционал тартибга солиш, норматив ва методологик асосларини такомиллаштириш

 

Ушбу йўналиш доирасида қуйидагилар назарда тутилган:

  • статистик дастакларни ривожлантириш, ахборот технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш ва ўқитиш;
  •  бошқа вазирликлар, идоралар (Давстатқўмдан ташқари), ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган статистика ишлари рўйхатини белгилаш.

 

Лойиҳа муҳокама босқичида бўлиб, у ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз

 

 


Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 288