Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

НҲҲ лойиҳалари: автоташувчилар учун лицензияларнинг янги турлари тасдиқланади

22.06.2016

Ягона порталда Вазирлар Маҳкамасининг Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомга1 ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама учун очилди.

 

Лойиҳа билан  икки турдаги намунавий (оддий) лицензиялар бериш кўзда тутилмоқда:

 

тижорат асосида йўловчилар, багаж ва юкларни ташиш учун яшил рангдаги стандарт лицензия;

 

ўз автотранспортида ўз эҳтиёжлари юзасидан ташиш учун қизил рангдаги чекланган лицензия.

 

Лицензия карточкаси бериш тартибига тегишли ўзгартиришлар киритилади, улар ҳам яшил ёки қизил рангда бўлади.

 

Лойиҳа лицензияланмайдиган ташиш турларининг  кенгайтирилган рўйхатини сақлайди. Улар жумласига қуйидагиларни киритиш назарда тутилмоқда:

 

сафарбарлик тайёргарлиги, фуқаролик ҳимояси, аҳоли ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи ҳамда авария-қутқарув ва тиклаш ишларини талаб қилувчи табиий офатлар, эпидемиялар, йирик авариялар оқибатларини тугатиш, Ҳукумат қарорлари бўйича гуманитар юкларни етказиб бериш бўйича чора-тадбирларни бажариш билан боғлиқ ташишлар;

 

“Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида” Қонуннинг 9-моддасида кўзда тутилган корхона ва муассасалар томонидан амалга ошириладиган ташишлар. Бундай корхоналар жумласига  Президент ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан ташкил этилган давлат унитар корхоналари ва муассасалари киради;

 

технологик (объектнинг ичидаги, заводнинг ичидаги ва карьернинг ичидаги) юк ташиш;

 

500 килограммгача юк кўтариш қобилияти бўлган енгил автомобилларда, бошқа автотранспортда, шунингдек уларга тиркамаларда юк ташиш;

 

сотувчи ўз автотранспортида Ўзбекистон ҳудудида  юкларни (хавфли юклардан ташқари) етказиб бериш, башарти транспорт харажатлари сотилаётган товар қийматига кирмаса.

 

Бунда ташкилотнинг йўловчи-ходимларини хизмат автотранспортида ташишда лицензия талаб қилиниши ёки талаб қилинмаслиги лойиҳада айтиб ўтилмаган ҳамда бундай транспортнинг мезонлари (тури, йўловчилар сиғими ва ҳ.к.) аниқланмаган.

 

Чекланган (қизил рангдаги) лицензия лицензиатларига Низомнинг 9-бандида кўзда тутилган лицензия талаблари ва шартларининг қисқартирилган рўйхати тақдим қилинади. Бундан ташқари, чекланган лицензия лицензиатлари-микрофирмаларнинг ташиш хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича мутахассисларининг ўрта махсус ёки касб-ҳунар таълими дипломига эга бўлишлари етарли.

 

Лойиҳа низомга тузатиш киритишни кўзда тутади, унга кўра лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар лицензияловчи органга ёзма ёки электрон шаклда тақдим қилиниши мумкин.

 

 

Лойиҳа келишув босқичида ҳамда ўзгартирилиши, тузатиш киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 

Олег ЗАМАНОВ, экспертимиз. 

 

 


1 Вазирлар Маҳкамасининг 14.07.2006 йилдаги 138-сон қарори билан тасдиқланган. 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 332