Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

НҲҲ лойиҳалари: экспорт қарзини жарималар ва пенясиз ҳисобдан чиқариш

01.07.2016

Ягона порталда Вазирлар Маҳкамасининг тайёр саноат маҳсулотлари экспортчиларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

 

Ҳужжатда қайд қилинишича, саноат маҳсулотлари экспортчилари бўлмиш республика корхона ва ташкилотлари томонидан чет элда шуъба корхоналари ва савдо уйларидан иборат дилерлик тармоғи ташкил этилган. 2014-2015 йилларда миллий валюталар айирбошлаш курсларининг девальвацияси туфайли уларнинг балансларида консигнация ва тўловни кечиктириш шартларида тузилган экспорт контрактлари бўйича қопланмаган курслар фарқлари ва экспортчилар-республика хўжалик юритувчи субъектлари олдида кредиторлик қарзи вужудга келди.

 

Лойиҳа билан бу корхоналарда 2016 1 январь ҳолатига вужудга келган экспорт дебиторлик қарзи суммасига жарима санкциялари ва пеня қўлламаслик таклиф қилинаётир.

 

Лойиҳада хўжалик юритувчи субъектларнинг бошқарув органларига тегишли қоплаш манбалари ва мустақил аудиторлик ташкилотининг тасдиқловчи хулосаси мавжуд бўлганда ишончсиз дебиторлик қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи тақдим қилинмоқда.

 

Давлат солиқ қўмитасига субъектларга зарур услубий ёрдам кўрсатиш ва қарзни ҳисобдан чиқариш қоида ва тартиботлари тўғри қўлланилиши устидан назоратни таъминлаш топширилди.  

 

Лойиҳа келишув босқичида ҳамда ўзгартирилиши, тузатиш киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 

Елена ЕРМОХИНА,  

эксперт-юристимиз. 

Курс валют

2017-02-21
  • USD:3356.87 (+47.52) сум
  • EUR:3571.52 (+28.80) сум
  • RUB:58.24 (+2.00) сум

Вопрос недели

Снова о пластике
«Нал или пластик – выбор пенсионера» – так назывался материал спецвыпуска «Пенсионное дело» («Норма» №7 от 14.02.2017 г.). Когда номер уже вышел в свет, редакция получила разъяснение начальника отдела методологии назначения пенсий исполнительного аппарата внебюджетного Пенсионного фонда при Министерстве финансов Зафаржона Хужаева
20.02.17
Просмотры: 718