Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

НҲҲ лойиҳалари: электрон солиқ ҳисоботи

27.04.2016

Давлат порталида Давлат солиқ қўмитасининг “Молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида тақдим этиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

 

Низом солиқ тўловчилар томонидан электрон ҳужжат кўринишида молиявий ва солиқ ҳисоботларини тақдим этишнинг умумий қоидаларини ҳамда  электрон ҳужжат айланиши иштирокчилари (солиқ ҳисоботини электрон ҳужжат кўринишида жўнатаётган солиқ тўловчи ва ҳисоботни қабул қилаётган солиқ хизмати органлари) бўлган шахслар доирасини белгилайди.

 

Кўзда тутилишича, ҳисоботни электрон ҳужжат кўринишида (электрон рақамли имзо билан) ёки қоғозда топшириш мумкин бўлади.

 

Ҳужжат билан дастурий таъминотга қатор талаблар белгиланади, улар ичида: ҳисоботни шифрлаш, ЭРИни олганда уни текшириш,  уни олганлик тўғрисида хабардор қилиш билан ҳисоботни телекоммуникация каналлари орқали узатиш.

 

Электрон ҳужжат кўринишидаги солиқ ҳисоботи албатта ўз реквизитларини сақлаши, ахборотнинг бузиб кўрсатилишига йўл қўйилмаслиги ва ҳисобот топшириш учун ўрнатилган муддатларда тақдим қилиниши керак.

 

Нотўғри тузилганлиги ёки ахборот бузиб кўрсатилганлиги сабабли ҳисобот қайтарилганда солиқ тўловчи бу ҳақда хабардор қилиниши керак.

 

Солиқ органи ва солиқ тўловчи электрон ҳисоботни қонунчиликда ўрнатилган тартибда ва муддатларда сақлаши керак.

 

Эслатиб ўтамиз, солиқ ҳисоботи солиқ органларида ва солиқ тўловчида солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати мобайнида – 5 йил сақланади.

 

Ҳисобот тақдим қилинган сана ва вақт унинг қабул қилинганлигини тасдиқлаш билан ҳисобот солиқ тўловчи электрон манзилидан жўнатилган пайт ҳисобланади.

 

Электрон солиқ ҳисоботини тақдим қилаётган солиқ тўловчи унинг ўз вақтида топширилиши, маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгар бўлади.

 

Ҳисоботни қабул қилаётган солиқ органларининг мансабдор шахслари қабул қилинаётган ахборотдан кейинчалик фойдаланиш учун унинг ўз вақтида қайта ишланиши учун шахсан жавобгар бўладилар.

 

Эътибор қаратиш жоизки, амалиётда аллақачон дастурий таъминот ёрдамида ҳисоботларни электрон тарзда топшириш қўлланилмоқда. Шундай қилиб, Лойиҳа қўлланилаётган амалиётни тартибга солиш учун мўлжалланган.

 

 

Лойиҳа келишув босқичида ҳамда ўзгартирилиши, тузатиш киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Елена ЕРМОХИНА,

 
эксперт-юристимиз.

 

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 366