Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

НҲҲ лойиҳалари: енгил авто учун йўл варақаларининг янги шакли жорий қилинади

12.05.2016

Ягона порталда юридик шахснинг хизмат ва навбатчи енгил автомобили йўл варақасини тайёрлаш, ҳисобга олиш ва тўлдириш бўйича йўриқнома лойиҳаси муҳокама учун очилди.

 

Ҳужжат билан автотранспорт воситаси ишини ҳисобга олиш учун асосий бошланғич ҳужжат сифатида йўл варақасининг шаклини тасдиқлаш таклиф қилинаётир.

 

Йўл варақалари тузилган шартномаларга биноан бириктирилган мансабдор шахс, турли ташкилотлар ва жисмоний шахсларга транспорт хизмати кўрсатишни амалга ошириш ва ташиш бўйича бошқа вазифаларни бажариш учун мўлжалланган енгил автомобиллар учун тўлдирилади.

 

Йўл варақаси бўлмаган ёки номувофиқ шаклдаги йўл варақаси бўлган енгил автомобилларни линияга чиқариш тақиқланади.

 

Лойиҳага биноан йўл варақасини тўлдиришда диспетчер, механик, буюртмачи ёки ишончли вакиллар, шунингдек ҳайдовчи иштирок этади. Бундан ташқари, ҳайдовчини рейсдан олдин тиббий кўрикдан ўтказиш натижаларига кўра тиббиёт ходими томонидан, шунингдек ташкилотнинг ёқилғи қуювчиси (башарти автомобилга гаражда йўлга чиқишдан олдин ёқилғи қуйилса) томонидан тегишли қайдлар киритилади. Лойиҳа билан маълумотлар рўйхати ва кўрсатилган шахслар томонидан уларни йўл варақасига киритиш тартиби кўзда тутилган.

 

Йўл варақасини ҳайдовчига беришдан олдин диспетчер (ёки бунинг учун ваколат берилган бошқа шахс) йўл варақасининг олд томонида:

 

йўл варақалари бериш журналида йўл варақаси рўйхатдан ўтказилган сана билан мос келиши керак бўлган варақа бериш санаси;

 

ташкилотнинг номи, почта манзили ва телефони;

 

енгил автомобиль русуми, унинг давлат ва гараж рақами;

 

ҳайдовчининг фамилияси ва инициаллари, унинг табель рақами ва ҳайдовчилик гувоҳномаси рақамини кўрсатади.

 

Йўл варақалари мажбурий тартибда ҳар йилнинг 1 январидан бошлаб ўсиш тартибида кетма-кет қўйиладиган тартиб рақамига эга бўлиши керак.

 

Ҳайдовчиларга берилган йўл варақаларини ҳисобга олиш, лойиҳага биноан, ташкилотнинг енгил автомобилларидан фойдаланиш учун жавобгар бўлган мансабдор шахс томонидан юритилади.

 

Йўл варақасининг таклиф қилинаётган шаклида ишланган давр учун ҳайдовчининг иш ҳақи ҳисоб-китоби тўғрисидаги маълумотларни кўрсатиш учун бўлим кўзда тутилган.

 

Талабларга мувофиқ расмийлаштирилган йўл варақалари ташкилот бухгалтерияси томонидан ҳисобга олиш учун қабул қилинади.

 

 

Лойиҳа келишув босқичида ҳамда ўзгартирилиши, тузатиш киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 

 

Олег ЗАМАНОВ, экспертимиз.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 434