Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

НҲҲ лойиҳалари: ГМОли маҳсулотлар рўйхатдан ўтказилмайди

12.05.2016

Ягона порталда “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида” Қонунга1 тузатишлар лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

 

Лойиҳа билан Қонунда ишлатилаётган айрим тушунчаларга тузатиш киритиш таклиф қилинаётир.

 

озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги – бунда инсон ҳаёти ва саломатлиги учун зарар етказиш эҳтимоли билан боғлиқ хатар бўлмайдиган маҳсулот, уни ишлаб чиқариш, фойдаланиш (ишлатиш), сақлаш, ташиш, сотиш ва утилизация қилиш жараёнларининг ҳолати;

 

озиқ-овқат маҳсулотининг сифати – озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол хусусиятларини таъминлайдиган жами хусусиятлар.

 

 

Ҳужжат билан янги: “санитария-эпидемиология хулосаси” атамаси киритилади – бу озиқ-овқат маҳсулоти, озиқ-овқат маҳсулотига ишлатиладиган материаллар ва асбоб-ускуналарнинг Ўзбекистон Республикасининг амалдаги санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатдир.

 

Кўрсатилган хулоса Қонуннинг амалдаги таҳририга асосан озиқ-овқат маҳсулотининг мувофиқлигини тасдиқлайдиган гигиена сертификати ўрнига жорий қилинади.

 

Санитария-эпидемиология хулосаси Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ва мамлакатимизда муомалага киритилган олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулоти, материаллар ва асбоб-ускуналарни давлат рўйхатидан ўтказишда давлат санитария назорати органлари томонидан берилади.

 

Токсикология-гигиена экспертизаси натижаларига биноан берилган хулоса (келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб озиқ-овқат хом ашёсини ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказиш)  янги озиқ-овқат маҳсулоти ишлаб чиқариш, янги технологик жараёнларни, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотига ишлатиладиган ва тайёрланадиган шу маҳсулот учун мўлжалланган материаллар ва асбоб-ускуналарни жорий қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

 

Лойиҳа билан шунингдек генетик модификацияланган организмларни сақлайдиган озиқ-овқат маҳсулотини давлат рўйхатидан ўтказишга тақиқни жорий қилиш кўзда тутилган.

 

Озиқ-овқат маҳсулотини маркировкалаш белгилари жумласига “биологик (органик) маҳсулот” белгисини қўшиш таклиф қилинаётир.

 

 

Лойиҳа келишув босқичида ҳамда ўзгартирилиши, тузатиш киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 

 

Олег ЗАМАНОВ, экспертимиз.

 

Мавзу бўйича материал:

 

«Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурига қандай тадбирлар киритилди

 

 

 


1 Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги 483-I-сон Қонуни.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 124