Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

НҲҲ лойиҳалари: хўжалик юритувчи субъектлар учун монополияга қарши талаблар аниқлаштирилмоқда

01.06.2016

Ягона порталда қонун лойиҳаси жойлаштирилди, у билан “Рақобат тўғрисида” 6.01.2012 йилдаги ЎРҚ-319-сон Қонунга қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф қилинмоқда.

 

Лойиҳа билан аниқлаштирилишича, устун мавқега эга хўжалик юритувчи субъектнинг пировард натижада рақобатни чеклашга ва (ёки) истеъмолчилар, бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини камситишга олиб келадиган ҳаракатлари товар ёки молия бозорида устун мавқени суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади.

 

Лойиҳа билан назарда тутилишича, монополияга қарши орган қуйидаги ҳолларда  хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга олдиндан розилик беради:

 

уларнинг устав фондида давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг улуши 50%дан ортиқ бўлса;

 

товар  ёки  молия  бозорида  устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига киритилган бўлса;

 

табиий монополиялар субъектлари давлат реестрига киритилган бўлса.

 

Хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этишда олдиндан розилик олиш тўғрисидаги қонунда сақланадиган талаб лойиҳа билан чиқариб ташланади.

 

Юридик шахслар акцияларини (улушларини) сотиб олишда монополияга қарши талабларга ва ушбу талаблар қўйиладиган шахслар рўйхатига, шунингдек  улар татбиқ этилмайдиган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатига тузатиш киритиш таклиф қилинаётир.

 

Қонун лойиҳаси билан ҳозирги пайтда 100 минг ЭКИҲни ташкил қиладиган ва  хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга,  уларнинг устав фондидаги акцияларни (улушларни) сотиб олиш бўйича битимларни тузишга олдиндан розилик беришда монополияга қарши орган томонидан ҳисобга олинадиган активларнинг жами баланс қиймати (охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган жами тушум) мезонини чиқариб ташлаш таклиф қилинмоқда.

 

Жисмоний шахсларни хўжалик юритувчи субъектларнинг ижро этувчи органларига ёки кузатув кенгашларига тайинланганидан ёхуд сайланганидан кейин монополияга қарши органни бу ҳақда хабардор қилишга мажбур қиладиган норма ҳам худди шундай тарзда чиқариб ташланади.

 

 

Лойиҳа келишув босқичида ҳамда ўзгартирилиши, тузатиш киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 

Олег ЗАМАНОВ, экспертимиз. 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 277