Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

НҲҲ лойиҳалари: истеъмолчилар энергияни тежашлари керак

20.10.2016

Қонун ҳужжатларини баҳолаш тизими порталида Корхоналар ва хўжалик бирлашмаларида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш ҳамда асосий маҳсулот ва хизматлар турларини ишлаб чиқаришда уларнинг сарфланишини мақбуллаштириш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирларни рўёбга чиқариш тартиби ҳақидаги Низом лойиҳаси эълон қилинди.

Барча истеъмолчилар иқтисод қилиши керак

 

Лойиҳага кўра, ёқилғи-энергетика ресурсларининг, масалан иссиқлик ва электр энергияси, табиий, сиқилган ва суюлтирилган газ, кўмир, нефть маҳсулотлари, мотор ёқилғиси ва бошқаларнинг (кейинги ўринларда ЁЭР) барча истеъмолчилари таъминот манбаси ва истеъмол қилиш хусусиятидан қатъи назар уларни тежашнинг ташкилий-техник тадбирларини (кейинги ўринларда ТТТ) ишлаб чиқишлари даркор.

 

Беш йиллик дастур ишлаб чиқиш

 

Ҳар 5 йилда ЁЭР истеъмолчилари энергияни тежаш дастурини ишлаб чиқишлари ва тасдиқлашлари кераклиги назарда тутилган.

 

Дастурнинг асосий вазифалари:

 

  • ЁЭРни тежаш учун мақбул ташкилий ва иқтисодий шароитлар яратиш;
  • ускуналар (қурилмалар)ни модернизациялаш ва реконструкция қилиш, шунингдек иншоотларни буткул таъмирлашда энергия тежовчи технологияларни жорий этиш;
  • ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (хизмат) бирлиги учун ЁЭР солиштирма харажат меъёрини пасайтириш;
  • энергияни тежаш учун жавобгар бўлган ишчилар лаёқатини ошириш;
  • ишлатилаётган барча турдаги ЁЭРдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.

 

Истеъмолчилар дастур амалга оширилишининг боришини назорат қилиб боришлари ва энергияни тежаш бўйича чора-тадбирлар режасидан четга чиқишга ўз муносабатларини билдиришлари зарур.

 

Йиллик режани тасдиқлаш

 

Энергияни тежаш бўйича қабул қилинган дастурга мувофиқ  ЁЭР истеъмолчилари ҳар йили таклиф этилаётган ҳужжат шакли асосида ТТТ режасини ишлаб чиқишади.

 

Режаларни ишлаб чиқишда истеъмолчининг барча бўлимлари иштирок этади ҳамда  раҳбарлар, муҳандис-техник ходимлар, ходимлар ва хизматчилар ҳам жалб этилади.

 

Режанинг бажарилишини назорат қилиш ва унинг жорий этилиши натижаларини баҳолаш учун ЁЭР истеъмолчилари ҳар чоракда ҳар бир тадбир бўйича ЁЭР иқтисодида эришилган миқдорлар келтирилган маълумотномани тайёрлайди.

 

Бизнинг фикримизча, ҳужжатда юқорида қайд этилган маълумотнома юборилиши керак бўлган орган, маълумотномани тақдим этиш муддатлари, шунингдек  уни тақдим этмаган ёки ўз вақтида тақдим этмаган истеъмолчи учун оқибатлар ҳам кўзда тутилиши зарур.

 

Тармоқ дастурларини қабул қилиш

 

Энергияни тежаш ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш Энергия самарадорлиги ва энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича Республика комиссиясига юклатилади.

 

Шу муносабат билан лойиҳада ушбу мувофиқлаштирувчи органнинг ваколатлари белгилаб берилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Энергия самарадорлиги ва энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича Республика комиссияси Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.2015 йилдаги 238-сон қарори билан тасдиқланган низом асосида фаолият юритади.

 

Лойиҳа муҳокама босқичида бўлиб, у ўзгартирилиши, кўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 648