Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

НҲҲ лойиҳалари: картография ишлари учун рухсатнома

02.06.2016

Ягона порталда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Геодезия ва картография ишларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор бериш тартиби тўғрисида низом лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

 

Рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор беришдан мақсад – геодезия ва картография соҳасидаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини очиқ-ойдин рухсат бериш тартиботларини ўрнатиш, геодезия ва картография ишларини бажаришда методика ва технологияларни тўғри қўлланиши устидан назорат қилиш, лойиҳалаштирилаётган ишларда маълумотлар ва материаллар тўлиқлигини ўрганиш йўли билан ҳимоя қилишдир.

 

Низом лойиҳасида рўйхатдан ўтказиладиган давлат ва махсус аҳамиятга эга бўлган геодезия ва картография ишлари ва рўйхатдан ўтказмасдан бажарилиши мумкин бўлган ишлар батафсил қайд этилган.

 

Рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор (чекланмаган амал қилиш муддати билан)  Давлат геодезия назорати инспекцияси томонидан фақат бутун фаолият турига ёки унинг бир қисмига лицензияга эга юридик шахсларга берилади.

 

Рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарорни бериш учун зарур ҳужжатлар Инспекцияга олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома олинган ҳолда почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда  (ЭРИ билан тасдиқланган) тақдим қилинади. Улар ИДХЯП орқали тақдим қилинганда – порталда имкони мавжуд тасдиқлашнинг бошқа усуллари билан ҳам тақдим қилинади.

 

Инспекция ахборот юзасидан ўзаро ҳамкорлик орқали бошқа давлат органларида ва ташкилотларда мавжуд бўлган ҳужжатлар ва ахборотни мустақил равишда олади.

 

Рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарорни бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ёки буни рад этиш муддати ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб 10 иш кунидан ошмаслиги керак.

 

Тадбиркорлик субъекти ўзгарган тақдирда Инспекцияда қайта рўйхатдан ўтгандан сўнг етти иш куни мобайнида ўзгаришни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарорни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза топширади.

 

Қарор қайта расмийлаштирилгунга қадар ариза берувчи у қабул қилинган сана тўғрисида Инспекция белги қўйган қарорни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги топширилган ариза асосида геодезия ва картография ишларини амалга оширади.

 

Рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда ариза қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида йиғим ундирилмасдан дубликат берилади.

 

Рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарорни тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида” Қонун билан кўзда тутилган тартибда амалга оширилади.

 

Лойиҳа келишув босқичида ҳамда ўзгартирилиши, тузатиш киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 

Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юристимиз.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1495