Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

НҲҲ лойиҳалари: клиника амалиёти – стандарт бўйича

16.06.2016

Ягона порталда “Яхши клиника амалиёти” Давлат стандартининг лойиҳаси (кейинги ўринларда – Стандарт) муҳокама қилиш учун жойлаштирилди.

 

Лойиҳага кўра Стандарт:

 

барча клиник тадқиқотлар турларига татбиқ этилади;

 

клиник тадқиқотларни режалаштиришни, ташкил қилишни, ҳужжатлаштиришни, шунингдек таҳлил қилиш ва улар натижаларини тақдим қилишни ўрнатади;

 

олинган маълумотлар ва тақдим қилинган натижаларнинг тўғрилиги ва аниқлигининг кафолати бўлиб хизмат қилади;

 

тадқиқот субъектларининг ҳуқуқлари,  саломатлигини ҳимоя қилишни ва махфийлигини таъминлайди.

 

Инсоннинг, яъни тадқиқот субъектининг хавфсизлиги ва осойишталигига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган клиник тадқиқотларни ўтказишда Стандартга риоя қилиниши зарур.

 

Стандарт яхши клиника амалиётининг асосий принципларини мустаҳкамлайди.

 

Стандартнинг алоҳида боби клиника амалиётида клиник базалар ва Соғлиқни сақлаш вазирлигида муассаса раҳбари буйруғи билан барпо этиладиган мустақил орган - Этика қўмитасининг аҳамиятига бағишланган. Этика қўмитасига тиббиёт ходимлари ва тиббиётга дахли бўлмаган шахслар киради.

 

Этика қўмитасининг вазифаси – тадқиқотнинг барча субъектлари ҳуқуқлари, хавфсизлиги ва осойишталигини ҳимоя қилишдир.

 

Стандарт билан тадқиқотчиларнинг малака ва мажбуриятлари ҳам тартибга солинади.

 

 

Лойиҳа келишув босқичида ҳамда ўзгартирилиши, тузатиш киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 

Олег ЗАМАНОВ, экспертимиз.

Мавзуга доир материал:

 

«Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурига қандай тадбирлар киритилди

Курс валют

2017-09-19
  • USD:8077.48 (--14.65) сум
  • EUR:9646.13 (--72.52) сум
  • RUB:140.22 (--0.99) сум