Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

НҲҲ лойиҳалари: кўчма савдо – фақат НКМ ва терминал билан

03.08.2016

Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш Тизими Порталида (ҚҲТБТ) ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Таклиф қилинаётган тузатишларнинг мақсади – амалдаги норматив ҳужжатларни Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисида низомга (13.07.2016 йилдаги 233-сон; 15.10.2016 йилдан эътиборан кучга киради) мувофиқ келтиришдир.

Кўчма савдони амалга оширишнинг мажбурий шартлари жумласига:

 

- харидорлар билан нақд пулда ҳисоб-китоб қилишда фискал хотирали назорат-касса машиналарини қўллаш;

 

- банк пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминали мавжудлиги киради.

 

Қуйидаги ҳужжатлар кўрсатилган талаблар билан тўлдирилади:

 

- Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом1 (19-банди);

 

- Ўзбекистон Республикасида чакана савдо Қоидалари2 (21-банди);

 

- Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасини фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини берган ҳолда фаолият амалга ошириладиган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш тартиби3 (1,4,5,17,20,26,28,33-бандлари).

 

 

Лойиҳа келишув босқичида ҳамда ўзгартирилиши, тузатиш киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 

Олег ЗАМАНОВ

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Кўчма савдога рухсатномани қандай олиш мумкин

 

Фуд-трэк қайси қонунлар  бўйича бораяпти

 

 


1 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.11.2002 йилдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган.

2 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.02.2003 йилдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган.

3 Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисида низомга 1-илова (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.11.2011 йилдаги 306-сон қарори билан тасдиқланган).

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1375