Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

НҲҲ лойиҳалари: Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида Қонун

29.04.2016

Ягона порталда “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида” Қонун лойиҳаси муҳокама жараёнида.

 

Қонуннинг қабул қилиниши маъмурий тартиб-таомиллар ягона принциплари ва қоидаларини ўрнатиш, қонун устуворлигини, маъмурий органлар билан муносабатларда юридик ва жисмоний шахсларнинг  қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган.  

 

Бошқача айтганда, “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида” Қонун  давлат хизматлари кўрсатишнинг (масалан, рўйхатдан ўтказиш, фаолиятни лицензиялаш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш, маҳсулотни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш) ягона тартибини белгилайдиган ва уни фойдаланувчилар учун тушунарли ва қулай қилувчи ҳадли норматив ҳужжат бўлади.

 

Энг муҳими ҳақида қисқача! Маъмурий тартиб-таомиллар – маъмурий органларнинг юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатларда, жумладан давлат хизматлари кўрсатишда ҳуқуқни қўллаш фаолиятини тартибга солувчи процессул қоидалардир. Маъмурий органлар жумласига оммавий маъмурий ваколатлар берилган шахсларни, шу жумладан оммавий бошқарув функциясини амалга оширишга ваколат берилган жойлардаги давлат бошқаруви органлари, ижро ҳокимияти органлари, махсус ваколатли ижроия ва бошқарув органлари, шунингдек хўжалик бошқаруви,  фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, давлат ва бошқа ташкилотларни киритиш таклиф қилинаётир.

 

Лойиҳа билан аниқлаштирилишича, Қонуннинг амал қилиши маъмурий органларнинг манфаатдор шахсларга нисбатан оммавий-ҳуқуқий фаолияти билан чекланган ва тезкор-қидирув фаолияти, суриштирув, дастлабки тергов қилиш ва жиноий мажбурлов чораларини қўллаш, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича иш юритиш билан боғлиқ бошқа фаолиятга татбиқ этилмайди.

 

Қонун лойиҳаси манфаатдор шахсларга ҳаддан ташқари мажбуриятларни юклаш, ҳуқуқлар тақдим этишни рад этиш ёки фақатгина расмий қоидалар ва талабларга риоя қилиш мақсадида улар ҳуқуқларини бошқача тарзда чеклашни тақиқлайди. “Ягона дарча” принципи бўйича маъмурий тартиб-таомилларни амалга ошириш имконияти кўзда тутилмоқда.

 

Маъмурий тартиб-таомиллар билан тартибга солинган маъмурий ишларни кўриб чиқиш, маъмурий ҳужжатни қабул қилиш, шунингдек уни қайта кўриб чиқиш жараёнлари маъмурий иш юритиш асносида амалга оширилади.

 

Маъмурий иш юритишда:

 

  • маъмурий орган;

 

  • адресат – қабул қилинаётган маъмурий ҳужжат унинг номига қаратилган шахс;

 

  • учинчи шахс – маъмурий ҳужжат билан унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига дахл қилинадиган шахс иштирок этади.

 

Маъмурий ишнинг ҳал қилинишига кўмаклашадиган шахслар (гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва бошқалар) маъмурий иш юритишга маъмурий орган томонидан ўз ташаббуси билан ёки манфаатдор шахслар ташаббуси билан жалб қилинади.

 

Қуйидагилар маъмурий иш юритишни бошлаш учун асос бўлади:

 

  • манфаатдор шахснинг аризаси (шикояти);

 

  • маъмурий органнинг аризаси.

 

Қонун лойиҳаси билан маъмурий органга топшириладиган ариза шакли ва мазмунига асосий талаблар ўрнатилган.

 

Лойиҳага биноан ариза берувчидан қонунчиликда кўзда тутилмаган ахборотни ёки ҳужжатларни тақдим қилишни талаб қилиш, шунингдек унга илова қилинаётган ҳужжатларга талаблар қўйиш тақиқланади.

 

Маъмурий органда аризани рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.

 

Топширилаётган аризалардан миқдори маъмурий ишни кўриб чиқишга харажатлар доирасида ўрнатиладиган давлат божи ёки йиғим ундирилиши мумкин. Маъмурий шикоятлардан давлат божи (йиғим) ундирилмайди.

 

Иш ҳайъатда, шунингдек маъмурий орган ташаббуси ёки манфаатдор шахснинг илтимосномаси бўйича  кўриб чиқиладиган ҳолатларда маъмурий иш мажлисда кўриб чиқилади, унинг давомида иш юритиш иштирокчилари ва маъмурий ишнинг ҳал қилинишига кўмак берадиган шахсларнинг оғзаки тушунтиришлари эшитилади, янги далиллар тадқиқ этилади.

 

Маъмурий ишни кўриб чиқишда мажлисда албатта ишни кўриб чиқишнинг муҳим ҳолатларини акс эттирадиган баённома юритилади.

 

Қонун лойиҳаси билан маъмурий ишни ҳал қилишнинг энг кўп муддати ўрнатилган – ариза рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб 30 кун. Истисно қилинадиган ҳолатларда муддат маъмурий орган томонидан узайтирилиши мумкин.

 

Маъмурий ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича мажлисда маъмурий ҳужжат қабул қилинади, у адресат тегишлича хабардор қилинган пайтдан бошлаб кучга киради. Кўзда тутилган ҳолатларда маъмурий ҳужжат асосида тегишли ҳужжат берилади.

 

Лойиҳа билан маъмурий, процессуал ҳужжатлар ёки маъмурий ҳаракатлар, шунингдек маъмурий ҳужжат қабул қилинишини рад этиш ёки у  тегишли муддатда қабул қилинмаслиги устидан шикоят бериш имконияти ўрнатилади. Кўрсатилган ҳуқуқ қабул қилинган маъмурий ҳужжат тўғрисида хабарнома олинган пайтдан бошлаб бир ой мобайнида юқори турувчи маъмурий органга шикоят бериш йўли билан манфаатдор шахс томонидан рўёбга чиқарилади. Маъмурий шикоят бўйича қарор  бир ой мобайнида  қабул қилиниши мумкин. Маъмурий шикоят бўйича қабул қилинган қарордан норози бўлган шахс суд тартибида унинг устидан шикоят бериши мумкин.

 

Қонун лойиҳаси билан кўзда тутилишича, қабул қилинган ҳужжат тўғрисида хабарнома шахс томонидан олинган пайтдан бошлаб 10 кун мобайнида маъмурий ҳужжатнинг ихтиёрий тартибда ижро этилишига йўл қўйилади. Кўрсатилган муддатларни бузиш ижро ҳужжати асосида амалга ошириладиган мажбурий ижро этиш чораларини кўриш учун сабаб ҳисобланиши мумкин. Қуйидагиларни мажбурий ижро қилиш чоралари деб ҳисоблаш таклиф қилинмоқда:

 

  • пулли мажбурлов -   ундириладиган маълум сумма ёки ҳар бир кечиктирилган кун учун пеня белгилаш;

 

  • ижрочини алмаштириш – агар қабул қилинган маъмурий ҳужжат шу ҳужжат адресати томонидан ижро қилинмаётган, бироқ бошқа шахс томонидан ижро этилиши мумкин бўлган ҳолларда;

 

  • бевосита мажбурлов – агар нисбатан юмшоқ чоралар объектив сабабларга кўра қўлланиши мумкин бўлмаса, ижро органи  мажбур шахсни унинг мажбуриятларини ижро қилишга бевосита мажбурлаши мумкин.   

 

 

Лойиҳа келишув босқичида ҳамда ўзгартирилиши, тузатиш киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 

Олег ЗАМАНОВ,  экспертимиз.