Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

НҲҲ лойиҳалари: қандай контрактлар экспертиза қилинмайди

01.11.2016

Ташқи савдо фаолиятини янада либераллаштиришга қаратилган лойиҳа қонунчилик ҳужжатларини баҳолаш тизими порталида эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.09.2003 йилдаги ПФ-3321-сон Фармонида  Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида экспертиза қилинмайдиган импорт контрактлари рўйхатини бериш таклиф этилмоқда.

 

Уларнинг орасида қуйидаги контрактлар бор:

 

  • товарларни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш тартиботларини амалга ошириш орқали товарларни етказиб бериш контрактлари;
  • лойиҳа ҳужжатлари (ДТИА/ДТИҲ ёки ТИА/ТИҲ) тегишли органларда экспертизадан ўтган ва Президент ёки Ҳукумат қарори билан тасдиқланган инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш доирасида тузилган контрактлар;
  • харид қилинаётган товарлар (хизматлар) етказиб берувчилари ёки қиймати белгиланган контрактларни рўёбга чиқариш юзасидан Президент ёки Ҳукуматнинг алоҳида қарорлари асосида тузилган контрактлар;
  • мамлакат Ҳукумати томонидан ёки унинг кафолати остида жалб этилган халқаро молия институтлари ва донор-мамлакатларнинг кредит (заём) маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган (шунингдек, маҳаллий банклар томонидан қайта молиялаштириладиган), тендер савдолари натижаларига кўра тузиладиган контрактлар.

 

Лойиҳа муҳокама босқичида бўлиб, у ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

 

 

Мавзуга оид материаллар:

 

Ташқи савдо шартномаси. Назариядан – амалиётга. 1-қисм

 

Ташқи савдо шартномаси. Назариядан – амалиётга. 2-қисм

 

Якка тартибдаги тадбиркор экспортчи бўлиши мумкинми?

Курс валют

2017-04-25
  • USD:3706.22 (+27.33) сум
  • EUR:3967.46 (+65.83) сум
  • RUB:65.91 (+0.56) сум