Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

НҲҲ лойиҳалари: қандай лицензиялар бекор қилинади?

12.01.2017

Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида Вазирлар Маҳкамасининг лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш ва соддалаштиришга қаратилган қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қандай лицензиялар бекор килинади?

 

Жорий йилнинг ўзида фаолиятнинг 3 та турини лицензиялаш тартиб-таомилини бекор қилиш таклиф қилинаётир: тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришветеринария лаборатория-диагностика ишлари, ҳамда аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш (фильмларни оммавий намойиш қилишни амалга ошириш учун рухсатномага алмаштириш билан). 

 

Кўрсатиб ўтилган соҳаларда тартибга солишнинг бошқа механизмлари билан чекланиш таклиф этилган: тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш, мажбурий сертификатлаш, фаолиятни техник тартибга солиш ва давлат назорати (текширишлар).

 

Яна 14 турдаги рухсат берувчи ҳужжатлар ҳам бекор қилинадиганлар рўйхатига киритилган. Улар орасида, масалан, заргарлик буюмларини импорт қилиш учун лицензия, стационар савдо шохобчасининг санитария талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги санитария хулосаси, юридик шахслар - резидентлар томонидан чет элда ҳисоб рақамлари очишга рухсатнома, ташқи рекламани жойлаштириш учун рухсатнома ва бошқалар.‎

 

Қайсилари бирлаштирилади?

 

Лойиҳага киритилган бошқа рўйхат бир нечта фаолият турларини бирлаштириш бўйича таклифни сақлайди, бугунги кунда уларнинг ҳар бирига  лицензия олиш талаб этилмоқда.

 

Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизматлар кўрсатиш бунга мисол бўлиши мумкин. Ҳозирги пайтда барча санаб ўтилган иш турлари билан, жумладан бир тармоқда, шуғулланмоқчи бўлган субъект 4 та лицензия олиши шарт (ҳар бир тури бўйича алоҳида). Тегишинча, бу аризаларни кўриб чиқиш учун йиғим ва лицензия олиш учун давлат божининг 4 карра миқдорини тўлаш зарурлигини англатади.

 

Худди шундай тарзда, масалан, архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказишни ўзаро боғлиқ фаолият турлари сифатида бирлаштириш таклиф этилган.

 

Лойиҳада таъкидланишича, улар бирлаштирилган тақдирда фаолият турини тўлиқ ҳажмда ёки уларнинг алоҳида қисмларини танлаш имконияти сақлаб қолинади.

 

Расмийлаштириш муддатларини қисқартириш

 

Айрим лицензиялар ва рухсат берувчи хужжатларни расмийлаштиришнинг белгиланган муддатларини қисқартириш таклиф этилмоқда, масалан:

  • архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш – 10 иш кунигача (ҳозир – 15 кун);
  • ветеринария фаолияти – 20 кунгача (ҳозир – 30 кун);
  • тиббий фаолият – 20 кунгача (ҳозир – 30 кун);
  • қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолият –20 кунгача (ҳозир – 30 кун);
  • ноширлик фаолияти – 20 кунгача (ҳозир – 30 кун);
  • фитосанитария сертификати – 3 иш кунигача (ҳозир – 5 иш куни);
  • банкларда аудиторлик текширишларини ўтказиш ҳуқуқига сертификат бериш – 20 иш кунигача (ҳозир – 30 иш куни) ва ҳ.к.

 

Ушбу рўйхатда жами 19 та лицензия ва рухсат берувчи ҳужжатларнинг 3 тури мавжуд.

 

Ваколатни топшириш

 

Бугунги кунда Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилаётган айрим фаолият турларини лицензиялаш бўйича функцияларни тегишли давлат органларига ўтказиш таклиф этилмоқда.

 

Уларга хусусан қуйидагилар киради:

  • маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш  – Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси;
  • кўприклар ва тоннелларни, мудофаа объектларини, шунингдек хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни  лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш – Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси;
  • ноширлик фаолияти – Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги;
  • давлат намунасидаги таълим тўғрисида ҳужжат беришни кўзда тутмайдиган НТМ фаолияти (бундан нодавлат мактабгача таълим муассасалари мустасно) – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари.

 

Лойиҳа ишлаб чиқувчиларининг фикрига кўра, кўрсатилган чора-тадбирларни рўёбга чиқариш лицензиялар ҳамда рухсат берувчи ҳужжатларни кўриб чиқиш ва беришнинг реал муддатларини мақбуллаштиришга олиб келади.

 

Расмийлаштириш тартибини соддалаштириш

 

Лойиҳанинг якуний рўйхатида лицензиялар олиш ва рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини соддалаштириш бўйича чора-тадбирлар келтирилган. Асосан лицензияловчи органларга тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатини қисқартириш таклиф этилаётир. Бу, масалан, баҳолаш, риэлторлик, геодезия ва картография фаолияти, қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолият ва бошқаларга тааллуқли.

 

Лойиҳа муҳокама босқичида бўлиб, ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

 

Мавзуга оид материал:

 

Лицензиатлар фуқаролар ва ташкилотлар аризасига кўра текширилади


Электрон лицензиялаш портали синов режимида ишга туширилди

 

 

 

 

Курс валют

2017-01-17
  • USD:3251.06 (+7.17) сум
  • EUR:3450.04 (+30.86) сум
  • RUB:54.76 (+1.28) сум

Вопрос недели

Что такое СКВ?
С 1.01.2017 г. в Узбекистане введен порядок, согласно которому оплата услуг за размещение иностранных туристов субъектами туристской деятельности должна производиться только в СКВ. В связи с этим нас интересует, какая именно валюта является свободно конвертируемой? Могут ли гостиницы принимать оплату, например, в российских рублях или казахстанских тенге?
18.01.17
Просмотры: 402