Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

НҲҲ лойиҳалари: солиқ маслаҳатчилари учун жарималар

02.12.2016

Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ қонун ҳужжатларига киритиладиган тузатишлар лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

I. 21.09.2006 йилдаги ЎРҚ–55-сон “Солиқ маслаҳати тўғрисида”ги Қонунда солиқ маслаҳатчилари ташкилоти раҳбари фуқаролик жавобгарлиги суғурта полисисиз солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатганлик учун шахсан жавобгарлигини кўрсатиб ўтиш таклиф этилмоқда.

 

Мижоз (ишонч билдирувчи) талабига кўра фуқаролик жавобгарлиги полиси ҳар бир хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома бўйича беш йил муддатгача алоҳида олиниши мумкин.   

 

Шунингдек, солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг мажбуриятлари жумласига қуйидагиларни киритиш таклиф этилмоқда:

 

  • ваколатли давлат органи томонидан ўрнатилган тартиб бўйича ўз фаолияти ҳақида маълумот тақдим этиш;
  • амалдаги суғурта шартномаси бўйича суғурта ҳодисаси содир бўлганда янги фуқаролик жавобгарлиги суғурта полисини олиш;
  • солиқ маслаҳати стандартларига асосан солиқ маслаҳатчилари иши сифатини ички назорат қилиш қоидаларини ўрнатиш ва унга риоя қилиш.

 

Бундан ташқари, солиқ маслаҳатчиси хулосаси атамасини киритиш назарда тутилмоқда. Бу солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш, тўлаш, солиқ солиш билан боғлиқ объектларни аниқлаш ва ҳисобини юритиш, шунингдек қонунчилик талабларига мувофиқ солиқ ҳисоботи тузишнинг ишончлилиги масалалари бўйича ёзма шаклда ифодаланган фикрларини сақлайдиган ҳужжатдир.

 

Лойиҳага кўра хулосани бериш тартиби қуйидагича:

 

  • солиқ маслаҳати бўйича ҳисобот асосида тузилади;
  • солиқ маслаҳати берган солиқ маслаҳатчиси томонидан ҳар бир варағи имзоланади, солиқ маслаҳатчилари ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланади ва шу ташкилотнинг муҳри туширилади (агар бўлса).

 

II. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг жавобгарлигини кўзда тутадиган иккита моддани киритиш таклиф қилинди.

 

Модда

Ҳуқуқбузарлик

Санкциялар

1796-модда.

солиқ маслаҳатчилари  ташкилотлари томонидан фуқаролик жавобгарлиги суғурта полисисиз солиқ маслаҳати бўйича

хизматлар кўрсатиш

биринчи қисм

солиқ маслаҳатчилари  ташкилотлари томонидан фуқаролик жавобгарлиги суғурта полисисиз солиқ маслаҳати бўйича

хизматлар кўрсатиш

мансабдор шахсларга 5 дан 10 ЭКИҲгача жарима

иккинчи қисм

маъмурий жавобгарлик қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган худди шу ҳуқуқбузарлик

мансабдор шахсларга 10 дан 15 ЭКИҲгача жарима

1797-модда.

Солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатишда мижозга (ишонч билдирувчига) кўп миқдорда ва ундан кўп зиён (зарар) етказилишига сабаб бўлган

қонунчиликни бузиш

 

Солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатишда мижозга (ишонч билдирувчига) кўп миқдорда ва ундан кўп зиён (зарар) етказилишига сабаб бўлган

қонунчиликни бузиш

 

мансабдор шахсларга 15 дан 30 ЭКИҲгача жарима

 

Лойиҳа муҳокама босқичида бўлиб, у ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки бекор қилиниши мумкин.


 

Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.