Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

НҲҲ лойиҳалари: ўлчов воситаларини қиёслашдан ўтказиш муддатларига тузатиш киритилмоқда

24.03.2016

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан Агентлик бош директорининг Қиёслашдан ўтказилиши лозим бўлган ўлчов воситалари туркумлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.

 

Лойиҳа билан қиёслашдан ўтказиладиган ўлчов воситалари номларини аниқлаш (350 дан ортиқ номдаги), шунингдек кўрсатилган ўлчов воситалари учун қиёслашлараро интервал муддатини белгилаш кўзда тутилаётир. Демак, мисол учун, маиший истеъмол учун электр энергияси, табиий газ, совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагичларига 48 ой давом этадиган қиёслашлараро интервал муддатини, саноатда қўлланадиган ҳисоблагичлар, сарфларни ўлчагичлар, суюқликлар ва газларни ҳажмли ва оммавий сарфини ўзгартиргичлар учун эса 24 ой давом этадиган қиёслашлараро интервал муддатини белгилаш таклиф қилинмоқда.

 

Бунда қайд этиш жоизки, Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга1 мувофиқ газни ҳисобга олиш приборлари қуйидаги оралиқда даврий текширувдан ўтказилади:

 

жисмоний шахслар - 4 йилда 1 марта; 

 

юридик шахслар - 2 йилда 1 марта.

 

Шундай қилиб, саноат истеъмолчиси бўлмаган юридик шахслар учун ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш даврийлиги қандай бўлиши ноаниқлигича қолаяпти. Шу муносабат билан, лойиҳани мазкур соҳадаги норматив ҳужжатларга мувофиқлаштириш зарур, деган фикрдамиз.

 

Шунингдек, тасдиқланган турдаги ўлчов воситаларини қуйидаги ҳолатларда дастлабки қиёслашдан ўтказиш белгиланаётир:

 

- ўлчов воситаси ишлаб чиқарилганда;

 

- таъмирлаш амалга оширилгандан кейин;

 

- чет элдан импорт бўйича олиб келинганда.

 

Озиқ-овқат юкларини ортиш ва туширишда ишлатиладиган, шунингдек гўшт маҳсулотларини тайёрлаш ва қайта ишлаш корхоналари томонидан қўлланадиган тарозилар ва тошларни қиёслашдан олти ойда камида бир марта ўтказиш таклиф қилинмоқда.

 

Лойиҳа келишув босқичида ва унга ўзгартириш, тузатиш киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Буйруқ лойиҳасининг тўлиқ матни билан шу ерда танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ, экспертимиз. 

 

 

 

___________________________

1Адлия вазирлиги томонидан 30.07.2014 йилда 2604-сон билан рўйхатдан ўтказилган.