Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

НҲҲ лойиҳалари: Ўзбекистон аккредитация марказини ташкил қилиш режалаштирилмоқда

18.05.2016

Ягона порталда Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.


Ҳужжат Ўзбекистон аккредитация марказини ташкил қилишни кўзда тутади. Кўрсатилган марказга мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрологик хизматларини аккредитация қилиш масалаларини юклаш мўлжалланмоқда.

 

Шунингдек ҳужжат билан «Бектемир-спирт экспериментал заводи» АЖнинг спирт сифатини аниқлаш бўйича ишлаб чиқариш лабораториясини “Ўзстандарт” Агентлигининг алкоголь маҳсулотлари сифати бўйича Давлат инспекциясига бепул топшириш кўзда тутилган.

 

Қарор лойиҳаси ўз ичига қуйидагиларни олади:

 

- Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг ташкилий тузилмаси;

 

- ходимларнинг умумий чекланган сони 51 нафар, шу жумладан бошқарув ходимларининг сони 41 нафар бўлган “Ўзстандарт” Агентлигининг марказий аппарати тузилмаси;

 

- “Ўзстандарт” Агентлигининг стандартлаштириш ва метрология ҳудудий бошқармаларининг намунавий тузилмаси ва ходимларнинг чекланган сони.

 

Лойиҳа келишув босқичида ҳамда ўзгартирилиши, тузатиш киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 

 

Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юристимиз.

 

 

Мавзу бўйича материал:


 

Стандартлаштириш соҳасидаги бир қатор ҳужжатларнинг амал қилиши тўхтайди

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1417