Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

НҲҲ лойиҳалари: валюта бозорини қандай ўзгаришлар кутмоқда?

30.11.2016

Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш порталида Президентнинг валюта сиёсатини янада либераллаштириш ва такомиллаштириш, ички валюта бозорини ривожлантириш ҳамда унинг самарадорлигини оширишга қаратилган “Валюта сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Нақд валютани олиб чиқиш

 

10 000 АҚШ доллари эквивалентига тенг миқдордаги сумма доирасида нақд хорижий валютани республика ҳудудидан олиб чиқиб кетиш тартибини ўрнатиш таклиф этилмоқда. Ҳукумат қарорлари билан белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.

 

Бунда 2000 АҚШ доллари эквивалентига тенг миқдордаги сумма доирасида нақд хорижий валютани республика ҳудудидан олиб чиқиб кетиш ва олиб кириш мажбурий декларацияланмайди.

 

Тижорат банклари ва Марказий банк томонидан нақд хорижий валютани мамлакат ҳудудидан олиб чиқиб кетиш учун рухсатнома бериш амалиётини бекор қилиш таклиф этилган.

 

Эслатиб ўтамиз, айни кунларда нақд чет эл валютасини олиб чиқиб кетиш сумма миқдоридан қатъи назар мажбурий ёзма декларациялаш орқали амалга оширилмоқда, жумладан:

 

  • 2000 АҚШ доллари эквивалентига тенг миқдордаги сумма доирасида – рухсатнома олиш талаб этилмайди;
  • 2000 АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ миқдордаги сумма – 09006-сон шакл бўйича МБ ёки ваколатли банкнинг рухсатномаси талаб этилади;
  • 5000 АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ миқдордаги сумма – 09006-1-сон шакл бўйича МБнинг рухсатномаси талаб этилади.

 

Мажбурий сотиш и валюта тушуми муддатлари

 

Алоҳида товар ва хизматлар экспортидан валюта тушумининг бир қисмини мажбурий сотишнинг янги тартибини ишлаб чиқиш таклиф этилган бўлиб, унда қуйидагилар назарда тутилган:

  • аниқ муддатлар кўрсатилган ҳолда мажбурий сотиш ҳажмини уни тўлиқ бекор қилишгача босқичма-босқич тушириб бориш;
  • экспорт тушуми мажбурий сотилиши лозим бўлган, асосан хом ашё товарлари ҳамда паст қўшилган қийматли товарлардан иборат товар ва хизматлар рўйхатини белгилаш;
  • мажбурий сотиш нормаларини белгилаш.

 

Эслатиб ўтамиз, амалда мавжуд бўлган тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 29.06.2000 йилдаги 245-сон қарори билан тасдиқланган.

 

Бундан ташқари, лойиҳада экспорт-импорт операциялари бўйича валюта тушуми ва товарлар (хизматлар) келиб тушишининг энг кўп муддатини бирхиллаштириш таклиф этилган.

 

Конвертация, валюталар курси ва норматив базани такомиллаштириш

 

Валютани тартибга солиш соҳасида ваколатли давлат органларига қатор муҳим топшириқлар ҳам лойиҳада мужассам бўлган, жумладан:

 

Биринчидан, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ички валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ва сотишнинг соддалаштирилган тартибини ишлаб чиқиш, унда жорий халқаро операциялар бўйича тўловларни амалга ошириш учун хорижий валютани эркин харид қилиш ва сотишни назарда тутиш.

 

Иккинчидан, миллий валютанинг хорижий валютага нисбатан курсини хорижий валютага бўлган жорий талаб ва таклиф нисбатидан келиб чиқиб ўрнатиш тартибини ишлаб чиқиш. Курс валюта биржасида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш бўйича банклараро савдоларда белгиланади.

 

Учинчидан, юқорида айтиб ўтилган чораларни рўёбга чиқаришни таҳлил этиш асосида “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқиш ва унда қуйидагиларни назарда тутиш:

  • ҳавола қилувчи нормаларни максимал равишда қисқартириш билан валюта операцияларини ўтказишнинг амалиётда учрайдиган барча жиҳатларини;
  • ваколатлари аниқ белгиланган ҳолда МБ билан бир қаторда Вазирлар Маҳкамасини валютани тартибга солиш органи этиб белгилашни;
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз маблағларини эркин тасарруф этиш бўйича ҳуқуқини рўёбга чиқаришни;
  • миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашни;
  • мамлакатнинг иқтисодий манфаатларини инобатга олган ҳолда инвестиция мақсадларида маблағларни хорижга ўтказишни тартибга солиш масалаларини.

 

Лойиҳа муҳокама босқичида бўлиб, у ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

 

Мавзуга оид материаллар:

 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортчиларида кўпроқ валюта қолади

 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун валютадаги тушумни мажбурий сотиш ҳажми ўзгартирилди

 

Халқаро валюта картаси қандай очилади

 

 

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 648