Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

НҲҲ лойиҳалари: янги мобил алоқа хизматларини кўрсатиш қоидалари

15.07.2016

Ягона порталда Мобил алоқа хизматларини кўрсатиш қоидалари лойиҳаси муҳокама учун очилди.

Ҳужжатнинг амалдаги таҳрири ЎзААА бош директорининг 4.01.2009 йилдаги 2-сон буйруғи билан тасдиқланган ва Адлия вазирлиги томонидан 6.02.2009 йилда 1900-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

 

Янги таҳрирда мобил алоқа тармоқлари оператори дилерлари фаолиятига алоҳида эътибор қаратилади. Ҳужжат матнига кўра дилерлар остида оператор номидан абонентларга хизмат кўрсатиш бўйича оператор билан шартномага эга юридик шахслар тушунилади. Дилерлар бир ёки бир неча операторлар манфаатларини ифода қилишлари мумкин.

 

Лойиҳада кўзда тутилишича, мобил алоқа хизматлари кўрсатиш бўйича шартнома бевосита оператор ва абонент ўртасида ёки дилер орқали тузилиши мумкин.

 

Қоидаларнинг янги таҳрири операторларни операторнинг ахборот-маълумот хизматига бепул тармоқ ичи қўнғироқлари имкониятини, шунингдек телефон қўнғироғи воситасида бепул асосда ахборот-маълумот хизматларидан фойдаланишни таъминлашга мажбур қилади.

 

Шунингдек лойиҳада мобил алоқа хизматлари кўрсатиш бўйича шартномани тузиш тартиботлари аниқлаштирилади. Чунончи, шартнома фақат абонент-жисмоний шахс шахсан ҳозир бўлганда ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини тақдим этганда тузилади.

 

Жисмоний шахс вакили шахсан иштирок этиб, шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг асли ва ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома тақдим этилганда ҳам шартнома тузилиши мумкин.

 

Шахсни тасдиқловчи ҳужжат сифатида қуйидагилар қабул қилинади:

 

паспорт;

 

фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси;

 

яшаш гувоҳномаси;

 

ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳнома;

 

ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно).

 

Шартнома тузишдан олдин оператор ёки дилер мазкур абонент билан аввал тузилган шартномалар мавжудлиги юзасидан маълумотлар базаси билан таққослаш ўтказиши керак. Жисмоний шахс-абонент мазкур операторнинг беш ва ундан ортиқ рақамларига эга бўлган тақдирда у билан янги шартнома зарур шароитлар таъминланган тақдирда фақат  операторнинг хизмат кўрсатиш пунктларида  тузилади.

 

Шартнома тузиш жойлари ҳужжатда қуйидаги тарзда белгиланган:

 

оператор ёки дилер мулкида, хўжалик юритувида, оператив бошқарувида ёки ижарада бўлган бинода (бинонинг бир қисмида) жойлашган хизмат кўрсатиш пунктлари;

 

турғун савдо объектлари ва савдо фаолияти учун мўлжалланган зоналардаги ҳамда бир ёки бир неча иш ўринларига мўлжалланган савдо залларига эга жиҳозланган савдо жойлари;

 

хизмат кўрсатиш пунктига ташриф буюриш имкониятига эга бўлмаган абонентнинг яшаш жойи (истисно қилинадиган ҳолатларда жисмоний шахсларнинг якка тартибдаги буюртмалари бўйича).

 

Турғун бўлмаган савдо объектларида шартнома тузиш тақиқланади, бундан уларни қишлоқ, олис, бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида яшовчи абонентларга хизмат кўрсатиш учун махсус жиҳозланган транспорт воситаларида тузиш ҳоллари мустасно.

 

Лойиҳада кўрсатилишича, оператор шартнома тузишни фақат техник имконият мавжуд бўлмаган тақдирда рад этиш ҳуқуқига эга.

 

Абонентлар билан тузилаётган шартномалар мазмуни уларга қуйидаги шартлар киритилиши ҳисобига кенгайтирилади:

 

шартнома дилер орқали тузилган тақдирда – дилернинг реквизитлари (фирма номи, шахсий рақами, имзоси ва муҳри);

 

абонент оладиган рақам (SIM-карта) билан ишлатадиган мобил алоқа қурилмасининг асосий турлари, яъни уяли телефон, USB-модем, электр энергияси/сув/газ ҳисоблагичлар, онлайн тўловлар терминаллари, GSM, IP ёки SMS шлюзлар ёхуд жиҳозларнинг бошқа турлари;

 

шартномани бекор қилиш ва абонент шахсий ҳисобварағида қолган пул маблағларини қайтариш шартлари.

 

Янги нормаларнинг бири билан хизматлар тўпламини автомат тарзда (абонент томонидан танлов тасдиқланмасдан) ўзгартиришга, олайлик, қўшимча пулли хизматларни киритишга, фойдаланилаётган маълумотлар узатиш хизмати тарифини ўзгартиришга тақиқ ҳам кўзда тутилган. Абонент сўрови бўйича уни хабардор қилган ҳолда   уланган мобил алоқа хизматларини абонентнинг ўзи  уни ўчиргунча автомат равишда узайтиришга йўл қўйилади.

 

Абонент шахсий ҳисобварағида маблағлар тугаган пайтдан бошлаб 60 кундан кўп вақт ўтган ҳоллар шартномани бекор қилиш асослари жумласига киритилади.

 

Мобил алоқа операторлари мажбуриятлари доирасини кенгайтириш таклиф қилинмоқда. Хусусан, улар жумласига қуйидагиларни киритиш таклиф қилинаётир:

 

операторнинг хизмат кўрсатиш пунктларида  ташриф буюрувчилар хавфсизлигини, шу жумладан видеокузатув камераларини қўллаш ва видеоёзув ва овозни камида 90 кун сақлаш билан уларнинг хавфсизлиги чораларини таъминлаш;

 

ўз расмий веб-сайтида расмий ахборотни, жумладан тақдим қилинаётган хизматлар рўйхати, тарифлар, прайс-листлар, хизмат кўрсатиш тартиби ва шартлари ўзгариши ва ҳ.к. тўғрисидаги ахборотни ўз вақтида эълон қилиш;

 

дилерларга нисбатан шартнома шартларига мувофиқ дилер сертификатини бекор қилиш ва чақириб олишгача ва ҳ.к. жавобгарлик чораларини қўллаш.

 

Қоидаларнинг янги таҳрири тасдиқлангандан кейин абонентларнинг мурожаатлари операторга келиб тушган кундан бошлаб 15 кун мобайнида (ҳозир – 30 кун), материалларни қўшимча ўрганиш зарурати бўлганда бир ойгача муддатда кўриб чиқилади.

 

Текшириш ўтказиш, қўшимча материалларни талаб қилиб олиш ёки бошқа чоралар кўриш зарурати бўлганда кўриб чиқиш муддатлари истисно тариқасида оператор раҳбари томонидан мурожаат қилган абонентга хабар берилган ҳолда кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин.

 

Мобил алоқа абонентларининг мажбуриятларига ҳам  тузатиш киритилади. Хусусан, абонентнинг маълумотлари ўзгартирилиши тўғрисида операторни хабардор қилиш муддатини 30 кундан 15 кунга қисқартириш таклиф қилинаётир.

 

Бундан ташқари абонентларга оммавий SMS-жўнатмалар, спамлар, фирибгарликни амалга ошириш ёки абонент рақамларидан ўзгача тарзда ғайриқонуний фойдаланиш, шунингдек халқаро ва шаҳарлараро трафикни, жумладан GSM ва IP шлюзлардан фойдаланган ҳолда ғайриқонуний ўтказишни тақиқлашади.

 

Ҳужжатнинг янги таҳририда дилернинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга соладиган алоҳида боб ҳам кўзда тутилган.

 

Лойиҳада аниқлаштирилишича, маълумотлар узатиш трафигининг ҳар бир йўналиши бўйича маълумотларни узатиш ва қабул қилиш ҳажмини тарификациялаш бирлиги мобил алоқа тармоғидаги ҳар бир интернет-сессияни алоҳида ҳисобга олган ҳолда оператор томонидан ўрнатилади, бироқ 16 Kb дан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

 

Лойиҳага кўра хизмат кўрсатишдаги камчиликлар оператор томонидан абонент талаб кўйган кундан бошлаб 15 кун мобайнида (ҳозир – 20 кун) бартараф этилиши керак, башарти шартномада анча қисқа муддат ўрнатилмаган бўлса.

 

 

Лойиҳа келишув босқичида ҳамда ўзгартирилиши, тузатиш киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 

Олег ЗАМАНОВ,  

экспертимиз. 

 

 

Мавзу бўйича материал:

 

Мобиль алоқа операторларидан олинадиган фойда солиғи рентабелликка боғлиқ

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 629